Posts

Showing posts from 2014

Тамаддун

Image
Биз даврлар, замонлар тамаддуни ҳақида сўз юритмаймиз. Бу ҳақда, Мирзо Бобур айтганидек, кўп ва хўб ёзилган. Одамлар, уларнинг онгидаги тамаддун бизнинг асосий мавзумизга айланади бугун. Ахийри шу ҳақда ёзишга жазм этдик ва мажбур бўлдик.

2005 йил, 13 май... Андижон воқеаларини эслаб...

Image
Яқинда эшитиб қолдим, 2005 йил воқеалари ҳақида фильм ишланаётган экан. Таниқли режиссёр Рустам Саъдиев бошчилигидаги ижодий гуруҳ томонидан Андижонда бир муддат суратга олиш ишлари олиб борилди. Бош ролларнинг бирини Фаррух Соипов ижро этаркан. Қуйидаги қораламам қачондир ҳақиқий тарихни ўрганишда ёрдам берса, хурсанд бўламан.

"Исходный код" фильмига тақризча

Image
Тасаввур қилинг, бирдан умуман бегона жойда уйғондингиз. Масалан, поездда. Ёнингизда сиз танимайдиган бир ҳурлиқо сизга жилмайиб турибди. Умрингизда эшитмаган қанақадир исм билан сизни чақиряпти. Поездда ҳар хил одамлар: кимдир газета ўқияпти; яна кимдир қўшиқ эшитяпти; бошқаси Интернетда ишини битиряпти; яна биров телефонда гаплашяпти. Сиз ҳеч бирини танимайсиз. Бу поезд қаерга кетаётганини ҳам билмайсиз. Ногаҳон поезд деразасида рўпарангизда турган кимнингдир аксидан сесканиб кетдингиз. Ҳа, ойнага қараган сиз, лекин у ерда умуман бошқа одамнинг акси... Шу пайт қаттиқ гумбурлаш эшитилади ва поезд портлаб кетади...

Ҳожибой Тожибоев ҳаёт бўлганида... ёхуд "Миллион" ҳақида бир оғиз

Image
“Ака-ука 3 метр деворни олиш учун судлашаётган экан. Орамизда оқибат, андиша йўқолиб кетяпти, азизлар...”

Понтийлик Пилат ҳақида Шайтон ҳикояси

Image
Бундан тахминан 2000 йиллар олдин Понтий Пилат исмли золим фосиқ бўлган экан. Айнан у Исо алайҳиссаломни хочга михлашни буюрган экан. Энг аҳамиятлиси, уни Шайтон “руҳлантириб” турган экан. Бу ҳақда қаердан биласиз, дейсизми? Албатта, “Уста ва Маргарита” рўмонидан. Келинг, озроқ шу китоб ҳақида суҳбатлашсак.

“Паспорт ва иккита расм” — бусиз иложи йўқ!

Image
Миллий интернет танлови ҳақидаги “ мақола ” ўша муаллиф аудиториясидаги одамлар орасида “оммалашиб” кетди. Муаллиф ўзича бир нималар қивордим, деб юрган бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам муаллиф ёзган блогпостнинг ҳар бир хатбошисига муносабат билдиришга қарор қилдик. Курсивда берилган матнларни блогда қандай бўлса, шундайлигича келтирдик.

Барибир фойдаси йўқ! (Ҳажвия)

Image
Бир фермер бўлган экан (ҳозир ҳам бор). Унинг ўн гектар ери бўлган экан (ҳозир ҳам бор). Ўша ўн гектар ерига пахта экиб, ҳосилини хирмон қилган экан (ҳозир йўқ лекин). Яна у фермер футбол мухлиси ҳам экан, миллий терма жамоа ўйинини кўриш, қўллаб-қувватлаш учун ҳар нарсага тайёр экан.

Хокисорлик намунаси

Адашмасам, бундан 9 ё 10 йиллар олдин уйимизда қайсидир деворни лойсувоқ қилаётган эдик. Укаларим билан. Аввалига лой қориб, уни яхшилаб “пишитдик”, кейин сомон аралаштирдик. Сомон билан сувоқ яхши ушланади. Буни сувоқ қилганлар яхши билишади. Хуллас, қўлларим лой, турсикчан ишга берилиб ишлардим.

“Исён қилаётган” “Биринчи одам” ёхуд “Ғарбнинг виждони”га айланган “Бегона”

Image
47 ёшида Заҳириддин Муҳаммад Бобур эришганчалик муваффақиятларни бошидан ўтказмаган бўлса-да, Франциянинг ўтюрак файласуфи ва ёзувчиси Албер Камю 47 йиллик қисқа умри давомида сезиларли ва залворли ишлар қилиб улгурди. Буни қарангки, унга ҳатто “Ғарб виждони” дея ном ҳам беришди. 44 ёшида адабиёт соҳасидаги хизматлари учун Нобель мукофотига лойиқ кўрилди. Аслида унинг ижоди сири нимада эди? Келинг, бугун шу ҳақда гурунглашамиз.

Шоир ва ёзувчи Наби Жалолиддиннинг расмий сайти ишга туширилди

Image
Замонавийлашган даврда интернет ҳамма жойни банд этиб келмоқда. Истаган одам интернетда ўзининг шахсий саҳифасини очиши, ижтимоий тармоқларда фаолият юритиши мумкин. Бу энди давр талаби. Қолган умримизни интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Шу маънода адабиётда ҳам эврилиш пайти аллақачон етиб келган.

Хизматда бўлганлар борми?

Image
Ҳарбий хизматни ўташ ҳар бир йигитнинг йигитлик бурчи ҳисобланади. Жа баландпарвоз гап бўлиб кетдими? Йўқ, ростдан шундай. Армияга барибир бир бориб келиш керак. Бир йилликками, бир ойликками, армия барибир армия-да. Хизмат пайтида содир бўлган қизиқарли воқеаларни сизларга ҳам илиндим.

Қўрқув ҳақида

Image
Банда фақат Аллоҳдан қўрқиши керак. Биз (яъни ўзбеклар) кимдан (ёки нимадан) қўрқамиз? Умуман, башарият кимдан (ёки нимадан) қўрқади? Яна бир савол, нима учун бандасидан қўрқишимиз керак? Савол бериш осон-а? Бу саволлардан хулоса қилиш эса жуда қийин. Бунинг учун... эҳ-ҳе, анча вақт керак.

“Ucell”га қасида

Image
Бу қасидани ёзишдан олдин обдон ўйладим. Ахир ўзим қарийб етти йилдан бери, яъни “Юселл” пайдо бўлгандан буён фақат битта рақам ишлатаман. Ўша пайтда энди кўзимизга яхши кўриниб, ичимизга кириб олганди-да. “Тем более” талаба эдик. Бир неча марта “Юселл”нинг “Фейсбук”даги саҳифасига ҳам пост қолдирдим. Фойдаси бўлмади. Шахсий хабар ҳам юбордим. Ҳамманинг олдида “Бизга сифат муҳим, шахсий хабар орқали маълумот қолдиринг”, деб бонг урган Алишер ҳам, Олим ҳам (иккаласи — “Юселл Веб Тим”) “топишмоқ” бўлиб қолди. Абонент тўлови ошгани, кераксиз СМСлар кўпайиб кетгани, алоқа сифати тушиб кетгани, интернет тезлиги йўқ бўлгани, мурожаатлар жавобсиз қолгани — ҳаммаси бир бўлиб, мазкур қасидага “доялик” қилишди.

Сизда ҳам чироқ ўчадими? (Ҳангома)

Image
Ҳамма ёқ тинч, обод. Ҳаммага имконият бериляпти. Ким нимани хоҳласа, шуни қила олиши мумкин. Энди ҳар ҳолда мумкин-да. Масалан, мен фермерман. Бир пайтлар фалон қишлоқда оддий деҳқон эдим. Энди ана шу имконият туфайли фермер бўлдим. Шу фурсатдан фойдаланиб (қишлоқда тўйларда бу жумлани кўп ишлатамиз, хафа бўлмайсиз), қишлоғимизда ўзим олиб борган кичик бир тадқиқотни сизга айтиб бермоқчиман (қишлоқча гапирмаётганимга ҳайрон бўлманг, чунки саводлиларнинг аксарияти қишлоқдан чиқади ва шунинг учун бундай ҳангомаларда ҳадеб қишлоқча шевада ёзавериш ҳам ярамайди).

Бошқа иш топинглар!

Image
Ўзимча ҳамма нарсани биламан, истаган мавзуда танқидий фикр билдириб, уни матбуотда нашр эттираман, деб ўйлагандим эндигина ўқишга кирган пайтимда. Пойтахтга янги келганман, барча шароит муҳайё деб ўйлардим-да. Айниқса, менга ўхшаган вилоятдан келганларга бу жуда катта имкониятдек туюларди (кейин билсам, Тошкентдан кўра, вилоятларда, масалан, Андижонда, танқидий мақолалар кўпроқ эълон қилинаркан). Шу мақсад етовида ўқишга ҳам киришиб кетдим.

Юлдузимиз сўнмасин!

Image
ЎзБлогерлар чемпионати жуда қизғин паллага кирди. Ҳар бир блогпостни (шундай аташга ҳозирча мажбурмиз) ўқиб чиқяпман, ахир рақобатчиларим нима ёзаётгани менга қизиқ. Лекин, очиғи, унчалик хурсанд бўлмадим. Сабабини тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Йўл – Туш – Ўнг

Image
Йўл У бу йўлдан қандай қилиб юришни ўйлади. Сакраб юрсинми, югурсинми, эмакласинми, ҳозирча ҳал қилолмади. Қандай юрса, манзилига тез ва омон етиши ҳақида бош қотирарди. Лекин бу йўлнинг адоғини айни пайтда кўролмас, шу тариқа секин-аста йўрғалашга тушди. Теварак атрофда бир зоғ йўқ, тиккада қўёш унга ҳамроҳ эди...

У Акбар эди… (Эссе)

Image
У ҳаммага яхшилик қиларди. У ҳамманинг ҳожатини чиқаришга уринарди. У ҳамма учун қайғурарди. У эндигина 24 ёшда эди… У ҳали ўзи учун яшамаганди. У ҳали уйланмаганди. У ҳали ўқишини ҳам битирмаганди. У эндигина яшай бошлаганди…

Бозордаги латифа (романдан парча)

Яқинда бир латифа эшитди: бир бой одам каттагина бозор қурдирибди-ю, унга киришни пуллик қилиб қўйибди. Дастлабига эллик сўм бўлган нархга биров ғиринг деявермагач, тобора ошириб бораверибди. Бозор эгаси биронта одам норози бўлишини ёки ғалаён чиқишини кутармиш-да, бозорга кириш нархини ҳар ҳафта оширармиш.

Қайғули Қисмат Қурбони

Image
XIX аср охири — XX аср бошларида Америкада яшаб , атиги қирқ йил умр кўрган бу адиб олам - олам адабий мерос қолдириб кетган : « Мартин Иден », « Ёввойилар чақириғи », « Денгиз бўриси », « Темир товон » сингари романлари , юзлаб ҳикоялари Америка адабиёти тарихидан муносиб жой эгаллади . Бу — Жек Лондондир.

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, «КАШАНДА ГРИППИ»!

Image
Олти соатдан бери ёнилғи қуйиш шохобчаси ёнидан жилмаётган бир одамдан сўрашибди: — Биродар, бу ерда эрталабдан бери турибсиз. Бирор нарса керакми? — Йўқ, раҳмат. Чекишни ташламоқчи эдим. Бу ерда чекиш ман қилинган экан. Мана, салкам уч йил бўлибди сигарет чекишни ўрганганимга. 2006 йил баҳорида бу савилга «кўнгил қўйгандим». Бунга сабаб нима эди? Нима учун чекишни ўргандим?

ЗАМОНА ЗЎРМИДИ ЁКИ... “Қўрғошин” фильмини кўриб

Image
Ҳамманинг оғзида “Қўрғошин”, ҳамма ерда “Қўрғошин”, ҳамма кинофестивалларда “Қўрғошин”, Ҳожибой қизиқ айтганидек, “бу каналга олсанг ҳам, шу фильм, у каналга олсанг ҳам, шу кино”. Ростдан ҳам шунчалик зўрми? Мақташга арзийдиган фильмми? Шунча мукофотга лойиқми?

«ТУНУКА ЛАЙЧА» АНТИКИНОМУКОФОТИ

Image
    Дунёда кино мукофотлари жуда кўп. Деярли ҳар бир жонзот номи билан аталадиган мукофотлар етарли. Айнан шу нарса каминани ўйлантириб қўйди ва шу ондаёқ миямга бир ажойиб фикр келди. Аниқроғи, шу пайт кўчада юргандим дўстларим билан. Киномукофотлар ҳақида гап чиқиб кетди. Кетимиздан акиллаган кучукни кўриб, бир шеригим: «Итлар номи билан бошланадиган мукофот йўқмикан?», деб қолди. Ана шу лаҳзада «лайча» сўзи хаёлимдан ўтди.

Ўзим танимайдиган “синфдошим”

Image
Офисда ишлаб ўтирганимда телефоним жиринглади. Нотаниш рақам. Гўшакни кўтариб, “алло” дедим. У томондан қанақадир нотаниш одамнинг овози келди. Биринчи ҳайратим — у мени сенсираб гапиргани эди. — Алло, Зокир, қалайсан? Ишларинг яхшими? Безовта қилмадимми? — Йўқ, бемалол, — дедим кимлигини билишга уриниб, уни танимаганимни билдирмасликка ҳаракат қилиб.

Рей БРЕДБЕРИ. РАКЕТА (Ҳикоя)

Image
Рей Дуглас Бредбери 1921 йилда Иллинойс штатининг Ваукеган номли жойида дунёга келган. Унинг онаси швециялик муҳожир бўлган, отаси эса телефон станциясида фаолият юритган. Ота томондан бобоси ва катта бобоси газета ноширлари бўлишган. Бредбери ёшлигиданоқ китобга ошно тутинади. Кўп вақтини Ваукегандаги Карнеги кутубхонасида ўтказади. Бу эса унинг машҳур фантаст ёзувчи бўлиб етишишига асосий омил бўлиб хизмат қилади. Отаси иш қидириб бир муддат Аризонадаги Таксон шаҳарчасида (1926-27 йиллар) бўлади, кейин эса (1934 йилда) Лос Анжелесга кўчиб келишади. Рей ўша ердаги ўрта мактабни битиргач, коллежга ҳужжат топширишни истамайди. Унинг ўрнига бир бурчакларда газета сотишни афзал кўради. Ўшанда ҳам у китоб ўқишни ташлаб қўймайди. Ўз навбатида фантастика қаҳрамонлари Флеш Гордон ва Бак Рожерсдан илҳомланиб, 1938 йилдан ўзи ҳам кичкина ҳикояларини чоп этгира бошлайди. Бу эса дарров ўз мевасини беради ҳамда Форрест Экерман Рейни ҳозирги Клифтон фантаст ёзувчилари клубига таклиф этади.