Қўрқув ҳақида

Банда фақат Аллоҳдан қўрқиши керак. Биз (яъни ўзбеклар) кимдан (ёки нимадан) қўрқамиз? Умуман, башарият кимдан (ёки нимадан) қўрқади? Яна бир савол, нима учун бандасидан қўрқишимиз керак? Савол бериш осон-а? Бу саволлардан хулоса қилиш эса жуда қийин. Бунинг учун... эҳ-ҳе, анча вақт керак.



Бирин-кетин жавоблар қидириб кўрамиз. Мана бу блогпостда ёзилганидек, кўпчилик (балки ҳамма) мелисаларимиздан қўрқа(р)ди. Вақтида журналистларимиздан ҳам қўрқишган(дир). Керак бўлса, раҳбарлардан, пўрим кийинган, қорин қўйган амалдорлардан қўрқадиганлар ҳам топилади. Лекин улар ўз номи билан қўрқоқ. Ёки бирор камчилиги, айби ва хатоси бор одам қўрқади. Ўзига ишонган, иймони бут одамнинг одамдан қўрқишига асос йўқ. Шу жумладан, мелиса ва журналистлардан чўчиш ҳам шу важдан. Майли, бировнинг фикрини ҳурмат қиламиз.

Ота-онадан, ака-опадан қўрқиш мумкинми? Йўқ, уларни ҳурмат қилиш лозим. Қўрқув бор жойда ўсиш кузатилмайди. Сайёрамиздаги башарият нимадан (ёки кимдан) қўрқади? Айни пайтда америкаликлар (сайёранинг аксар қисми) табиий офатлардан юрагини олдиришган. Қаердадир сув тошади, бўрон бўлади, цунами туради, метеорит тушади, зилзила, жазирама ва қаҳратон кузатилади. Ёки турфа урушлар, портлашлар, отишмалар, камикадзелар... Табиий офатлардан қўрқса бўлади. Чунки улар Аллоҳнинг иродаси ва хоҳиши билан содир этилади. Уларни одамзот тўхтата олмайди.

Ана энди кейинги савол: нима учун бадасидан қўрқишимиз керак? Ўзимдан мисол қилай, камина Аллоҳдан қўрқаман, лекин ўлимдан эмас. Яқинларимни (ота-онам, ака-укам, оиламни) йўқотишдан қўрқаман. Лекин ҳеч қайси мелисадан ҳам, журналистдан ҳам ҳайиқмайман. Бунга сабаб — мустақил Ватан! Бу баландпарвоз гап эмас. Ҳамма ўз ҳуқуқини билса, ўз ишини қилса, ҳеч кимнинг бирор кимдан қўрқишига сабаб қолмайди.

Бу фикрларнинг барчаси нисбий, умумий ва шахсий. Балки Сиз ҳам бандасидан қўрқмассиз. Ўзим ёзган “Бошқа иш топинглар” мақоламда ҳам шунақароқ гап яширинган. Бошқа иш топинглар, дейиш асносида журналистлар ёки муҳаррирларга қаратилган мурожаат йўқ (қисман). Умуман, журналистлар ва муҳаррирларни “кавлаш”дан кўра бошқа иш топинглар, деган маънони ҳам изласа, топилади. Ҳолбуки, босиб чиқаришига деярли ишонмаган мақолам “Ҳуррият”да чоп этилгани хусусида ёзганим фикримни исботлайди.

Шу. Камина дунёсини тушуниш қийин. Лекин бу дунёда ҳаммага таниш туйғу — оптимизм бор, деб ўйлайман. Яъни эзгулик. Биз қўрқиш эмас, орзу, ният ва яхшилик қилишимиз керак, менимча. Журналистлар палон қилмаяпти, дейишдан кўра, мен нима қиляпман, деб кўринг-чи!

Comments

Кўп ўқилган мақолалар

Барибир фойдаси йўқ! (Ҳажвия)

Мухлислар, уйғонинг!