Posts

Showing posts from 2021

Гўштнинг ўрнини босувчи жайдари маҳсулот

Image
Ўзбекистонда гўшт нархи энг қиммат маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Расмий маълумотга ишонадиган бўлсак, энг арзон мол гўшти 45 минг сўм, қўй гўшти эса 52 минг сўм. Дейлик, шаҳарда яшовчи 4-5 кишилик ўртаҳол оилага бир ҳафтада ярим кило гўшт кетса. Тўғри, умуман гўшт емайдиган ва кунига килолаб истеъмол қиладиган оилалар ҳам йўқ эмас. Биз ўртачасини оламиз.

Сохталик, зўракилик, савиясизлик — фожиалар дебочаси

Image
Бугун Ўзбекистон учун энг оғриқли нуқталардан бири ҳақида гаплашамиз. Агар ушбуни охиригача ўқишга сабрингиз етса, хулосада ғоят чиркин ва ачинарли ҳолатни кўришингиз мумкин.

"Вақт ўғрилари": банк тизими бир кунлик умримни қандай совургани ҳақида

Image
Вақт энг қадрли нарса. Буни кўпчилик вақтида англамайди, англаганда кеч бўлади. Мен ҳам вақтимни қадрлайдиган бўлиб қолганман. Кутишни, айниқса, беҳуда ва мавҳум бир нимани кутишни азалдан ёқтирмайман. Аммо Ўзбекистон банк тизимига иши тушгувчи ҳар қандай ўзбек сабрли бўлишга мажбур. Буни ўз бошимдан ўтказгач, билдим ва шундай системани ўйлаб топганларга "таҳсинлар" айтдим. Бугун ана шундай "вақт ўғрилари" ҳақида сўзламоқчиман. Демак, мен Тўйтепа (ҳозирги Нурафшон) шаҳрида туриб, чет элдаги ўқишга пул тўлашим керак. Дейлик, оддий анкета хизмат ҳақини (30 доллар атрофида) ўша университет реквизитларига ўтказишга уриниб кўраман. Нурафшон Ўзсаноатқурилишбанк Иш билан бўлиб Нурафшонга борганимда тўлов қилишга тўғри келиб қолди. Шаҳар марказида бир неча банк бор экан. Биринчи учрагани Ўзсаноатқурилишбанк бўлди. Соат ўнта кам тўққизда банк эшиги тагида эдим. Чунки тезроқ ишимни битириб, соат 11:00 даги таъзия ошига қайтишим керак. Соат тўққиз бўлишини кутиб (1), кейин ичк