Posts

Showing posts from 2020

Аквариум

Image
            Бу балиқ бир пайтлар аквариумда туғилган . Аквариумда у пайтлари ҳамма нарса бўлакча кўринар, бошқа балиқлар ҳам бахтлидек, шу сув маконидан ўзга олам йўқдек эди. Ўшанда у деворлари ялтираган, ям-яшил сувўтлари бор алоҳида инда эркин ўйнар, ўртоқлари билан қувнаб юрарди. Бу аквариум эканини у билмасди... Бугун яна шу ерга қайтди. Қадрдон ва жонажон аквариумига. Энди аквариум нималигини билса-да, кўп нарса ўзгарганига умид боғлаганди. Унинг ота-онаси қандайдир дарёда туғилишган экан. Болалигида эрта айрилгани учун улар ҳақида унча билмайди. Лекин у бир неча йил олдин тақдир тақозоси билан аквариумдан ҳовузга чиқиб кетганди. Аввалига ҳовузга мослашгунча бироз қийналган. Бир муддат ўтгач, дарёга кўчиш қилган. Ана ўшанда аквариум нималигини, эркин ҳаёт ва рўшнолик аквариумдан ташқарида эканини тушунганди. Лекин нимадир бўлдию, яна туғилган жойига қайтиб келди. Уни қайтариш учун кўп ваъдалар беришди: яхши ин, хавфсиз озуқа, кўпайиш учун яхши шароитлар... Аквариумда анча нар

"Сардоба иши" айбдорлари барчасини жонли эфирда тан олса...

Image
Машҳур телеканалда Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатида юз берган катта фожиа айбдорлари жонли эфир орқали барча айбларни бўйнига олади. Иқрорлар Сув омборини қуриш учун арзонгаров ва сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланилган. Буни бош пудратчи тан олади. Қурилишга ажратилган йирик пулларнинг аксарияти Ички ишлар вазирига пора сифатида тортиқ қилинган. Буни вазир тан олади. Бундан ташқари, ҳукуматдаги барча шаффоф маълумотлар сохта бўлиб чиқади. Буни ҳукумат тепасидаги амалдор (бош вазир эмас) тан олади. Яъни очиқланган маълумотдаги рақамлар (миллиард ва триллион пуллар) бор, йўқ эмас, фақат бу пуллар амалдорлар томонидан бўлишиб олинган. Буни ўша амалдор тан олади. Улар нега тан оляпти? Чунки ҳукумат амалдорининг ўғлини бир камбағал одам ўғирлаб, гаровга олган. Юқоридаги амалдорларни ва ТВни бир жойга тўплаб, уларни ҳақиқатни айтишга мажбурлаган. Нега ўғирлайди? Чунки камбағалнинг 7 ёшли ўғли мактабга кетаётиб, сифатсиз қурилиш қурбонига айла

Қозоқ кинематографиясига тан бердим!

Image
Қозоғистон кино саноати ҳақида орқаваротдан эшитганим бор эди. Бир-икки киноларини ҳам кўрганман. Ўша пайтда уларга у қадар юксак баҳо бермаганман, аммо кинони санъат даражасига кўтараётганини билганман.