Posts

Showing posts from January, 2014

Юлдузимиз сўнмасин!

Image
ЎзБлогерлар чемпионати жуда қизғин паллага кирди. Ҳар бир блогпостни (шундай аташга ҳозирча мажбурмиз) ўқиб чиқяпман, ахир рақобатчиларим нима ёзаётгани менга қизиқ. Лекин, очиғи, унчалик хурсанд бўлмадим. Сабабини тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Йўл – Туш – Ўнг

Image
Йўл У бу йўлдан қандай қилиб юришни ўйлади. Сакраб юрсинми, югурсинми, эмакласинми, ҳозирча ҳал қилолмади. Қандай юрса, манзилига тез ва омон етиши ҳақида бош қотирарди. Лекин бу йўлнинг адоғини айни пайтда кўролмас, шу тариқа секин-аста йўрғалашга тушди. Теварак атрофда бир зоғ йўқ, тиккада қўёш унга ҳамроҳ эди...

У Акбар эди… (Эссе)

Image
У ҳаммага яхшилик қиларди. У ҳамманинг ҳожатини чиқаришга уринарди. У ҳамма учун қайғурарди. У эндигина 24 ёшда эди… У ҳали ўзи учун яшамаганди. У ҳали уйланмаганди. У ҳали ўқишини ҳам битирмаганди. У эндигина яшай бошлаганди…

Бозордаги латифа (романдан парча)

Яқинда бир латифа эшитди: бир бой одам каттагина бозор қурдирибди-ю, унга киришни пуллик қилиб қўйибди. Дастлабига эллик сўм бўлган нархга биров ғиринг деявермагач, тобора ошириб бораверибди. Бозор эгаси биронта одам норози бўлишини ёки ғалаён чиқишини кутармиш-да, бозорга кириш нархини ҳар ҳафта оширармиш.

Қайғули Қисмат Қурбони

Image
XIX аср охири — XX аср бошларида Америкада яшаб , атиги қирқ йил умр кўрган бу адиб олам - олам адабий мерос қолдириб кетган : « Мартин Иден », « Ёввойилар чақириғи », « Денгиз бўриси », « Темир товон » сингари романлари , юзлаб ҳикоялари Америка адабиёти тарихидан муносиб жой эгаллади . Бу — Жек Лондондир.

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, «КАШАНДА ГРИППИ»!

Image
Олти соатдан бери ёнилғи қуйиш шохобчаси ёнидан жилмаётган бир одамдан сўрашибди: — Биродар, бу ерда эрталабдан бери турибсиз. Бирор нарса керакми? — Йўқ, раҳмат. Чекишни ташламоқчи эдим. Бу ерда чекиш ман қилинган экан. Мана, салкам уч йил бўлибди сигарет чекишни ўрганганимга. 2006 йил баҳорида бу савилга «кўнгил қўйгандим». Бунга сабаб нима эди? Нима учун чекишни ўргандим?

ЗАМОНА ЗЎРМИДИ ЁКИ... “Қўрғошин” фильмини кўриб

Image
Ҳамманинг оғзида “Қўрғошин”, ҳамма ерда “Қўрғошин”, ҳамма кинофестивалларда “Қўрғошин”, Ҳожибой қизиқ айтганидек, “бу каналга олсанг ҳам, шу фильм, у каналга олсанг ҳам, шу кино”. Ростдан ҳам шунчалик зўрми? Мақташга арзийдиган фильмми? Шунча мукофотга лойиқми?

«ТУНУКА ЛАЙЧА» АНТИКИНОМУКОФОТИ

Image
    Дунёда кино мукофотлари жуда кўп. Деярли ҳар бир жонзот номи билан аталадиган мукофотлар етарли. Айнан шу нарса каминани ўйлантириб қўйди ва шу ондаёқ миямга бир ажойиб фикр келди. Аниқроғи, шу пайт кўчада юргандим дўстларим билан. Киномукофотлар ҳақида гап чиқиб кетди. Кетимиздан акиллаган кучукни кўриб, бир шеригим: «Итлар номи билан бошланадиган мукофот йўқмикан?», деб қолди. Ана шу лаҳзада «лайча» сўзи хаёлимдан ўтди.

Ўзим танимайдиган “синфдошим”

Image
Офисда ишлаб ўтирганимда телефоним жиринглади. Нотаниш рақам. Гўшакни кўтариб, “алло” дедим. У томондан қанақадир нотаниш одамнинг овози келди. Биринчи ҳайратим — у мени сенсираб гапиргани эди. — Алло, Зокир, қалайсан? Ишларинг яхшими? Безовта қилмадимми? — Йўқ, бемалол, — дедим кимлигини билишга уриниб, уни танимаганимни билдирмасликка ҳаракат қилиб.

Рей БРЕДБЕРИ. РАКЕТА (Ҳикоя)

Image
Рей Дуглас Бредбери 1921 йилда Иллинойс штатининг Ваукеган номли жойида дунёга келган. Унинг онаси швециялик муҳожир бўлган, отаси эса телефон станциясида фаолият юритган. Ота томондан бобоси ва катта бобоси газета ноширлари бўлишган. Бредбери ёшлигиданоқ китобга ошно тутинади. Кўп вақтини Ваукегандаги Карнеги кутубхонасида ўтказади. Бу эса унинг машҳур фантаст ёзувчи бўлиб етишишига асосий омил бўлиб хизмат қилади. Отаси иш қидириб бир муддат Аризонадаги Таксон шаҳарчасида (1926-27 йиллар) бўлади, кейин эса (1934 йилда) Лос Анжелесга кўчиб келишади. Рей ўша ердаги ўрта мактабни битиргач, коллежга ҳужжат топширишни истамайди. Унинг ўрнига бир бурчакларда газета сотишни афзал кўради. Ўшанда ҳам у китоб ўқишни ташлаб қўймайди. Ўз навбатида фантастика қаҳрамонлари Флеш Гордон ва Бак Рожерсдан илҳомланиб, 1938 йилдан ўзи ҳам кичкина ҳикояларини чоп этгира бошлайди. Бу эса дарров ўз мевасини беради ҳамда Форрест Экерман Рейни ҳозирги Клифтон фантаст ёзувчилари клубига таклиф этади.