Posts

Showing posts from January, 2013

СУЯНГАНИМ — АКАМ!

Зуммига бағишланади! Узоқ ва узун тоғлар ортидаги бир гўзал маконда ширингина қизалоқ дунёга келди. У онасини 8 ойгина эмди холос. Узоқ сафарлар боис овқати ширин кашага айланди. Айниқса, уни тайёрлаб берган меҳрибон қўлларнинг меҳри билан каша янада мазали туюлар, қизалоқ она сутидан-да тотлироқ бу таомни яна ва яна ичгиси келаверадиган бўлиб қолди. Энг қизиғи, кашани айнан шу меҳрибон қўллар тайёрлаши ва ичириб қўйиши керак эди...

НУР ВА ЗУЛМАТ

Ярим кеча бўлгани учун қоронғуда у қаерда эканини аниқлай олмади. Кўзлари аста-секин зулматга ўргангач, не кўз билан кўрсинки, тик жарлик ёқасида турганини англади. Бирдан қўрқиб кетдию, қулашига бир баҳя қолди. Дарҳол чўккалади. Бир қадам силжишга юраги бетламас, нимадандир ёки кимдандир умид қилиб, анча вақт шу кўйи ўтирди. Ниҳоят узоқдан бир нур кўринди...