Posts

Showing posts from February, 2014

Хизматда бўлганлар борми?

Image
Ҳарбий хизматни ўташ ҳар бир йигитнинг йигитлик бурчи ҳисобланади. Жа баландпарвоз гап бўлиб кетдими? Йўқ, ростдан шундай. Армияга барибир бир бориб келиш керак. Бир йилликками, бир ойликками, армия барибир армия-да. Хизмат пайтида содир бўлган қизиқарли воқеаларни сизларга ҳам илиндим.

Қўрқув ҳақида

Image
Банда фақат Аллоҳдан қўрқиши керак. Биз (яъни ўзбеклар) кимдан (ёки нимадан) қўрқамиз? Умуман, башарият кимдан (ёки нимадан) қўрқади? Яна бир савол, нима учун бандасидан қўрқишимиз керак? Савол бериш осон-а? Бу саволлардан хулоса қилиш эса жуда қийин. Бунинг учун... эҳ-ҳе, анча вақт керак.

“Ucell”га қасида

Image
Бу қасидани ёзишдан олдин обдон ўйладим. Ахир ўзим қарийб етти йилдан бери, яъни “Юселл” пайдо бўлгандан буён фақат битта рақам ишлатаман. Ўша пайтда энди кўзимизга яхши кўриниб, ичимизга кириб олганди-да. “Тем более” талаба эдик. Бир неча марта “Юселл”нинг “Фейсбук”даги саҳифасига ҳам пост қолдирдим. Фойдаси бўлмади. Шахсий хабар ҳам юбордим. Ҳамманинг олдида “Бизга сифат муҳим, шахсий хабар орқали маълумот қолдиринг”, деб бонг урган Алишер ҳам, Олим ҳам (иккаласи — “Юселл Веб Тим”) “топишмоқ” бўлиб қолди. Абонент тўлови ошгани, кераксиз СМСлар кўпайиб кетгани, алоқа сифати тушиб кетгани, интернет тезлиги йўқ бўлгани, мурожаатлар жавобсиз қолгани — ҳаммаси бир бўлиб, мазкур қасидага “доялик” қилишди.

Сизда ҳам чироқ ўчадими? (Ҳангома)

Image
Ҳамма ёқ тинч, обод. Ҳаммага имконият бериляпти. Ким нимани хоҳласа, шуни қила олиши мумкин. Энди ҳар ҳолда мумкин-да. Масалан, мен фермерман. Бир пайтлар фалон қишлоқда оддий деҳқон эдим. Энди ана шу имконият туфайли фермер бўлдим. Шу фурсатдан фойдаланиб (қишлоқда тўйларда бу жумлани кўп ишлатамиз, хафа бўлмайсиз), қишлоғимизда ўзим олиб борган кичик бир тадқиқотни сизга айтиб бермоқчиман (қишлоқча гапирмаётганимга ҳайрон бўлманг, чунки саводлиларнинг аксарияти қишлоқдан чиқади ва шунинг учун бундай ҳангомаларда ҳадеб қишлоқча шевада ёзавериш ҳам ярамайди).

Бошқа иш топинглар!

Image
Ўзимча ҳамма нарсани биламан, истаган мавзуда танқидий фикр билдириб, уни матбуотда нашр эттираман, деб ўйлагандим эндигина ўқишга кирган пайтимда. Пойтахтга янги келганман, барча шароит муҳайё деб ўйлардим-да. Айниқса, менга ўхшаган вилоятдан келганларга бу жуда катта имкониятдек туюларди (кейин билсам, Тошкентдан кўра, вилоятларда, масалан, Андижонда, танқидий мақолалар кўпроқ эълон қилинаркан). Шу мақсад етовида ўқишга ҳам киришиб кетдим.