Юлдузимиз сўнмасин!
ЎзБлогерлар
чемпионати жуда қизғин паллага кирди. Ҳар бир блогпостни (шундай аташга ҳозирча
мажбурмиз) ўқиб чиқяпман, ахир рақобатчиларим нима ёзаётгани менга қизиқ. Лекин,
очиғи, унчалик хурсанд бўлмадим. Сабабини тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Бундан бир
енча йиллар олдин дадамга янги ёзган ҳикоямни кўрсатгандим. Унинг якунида бир чол
вафот этади ва ҳеч кими ўқлиги учун анча кун қолиб кетади. Охири шунақароқ
тугаганди. Дадам ўқиб чиқиб, шундай деганди: “Ўғлим, сен ҳам эъжод қилибсан,
майли (азалдан шунақа ҳазиллашади). Лекин ҳикоянг яхши якунланмаган. Сюжетинг дуруст,
аммо якун кўп нарсани ҳал қилади. Ҳикоя яхшилик, эзгулик ва ёруғлик билан
тугаши керак. Ўқувчи уни ўқиб, роҳатлансин, ҳаётга яхши кўз билан боқсин,
яшашни истасин. Бадиий асар инсонларни қўрқитиш, ваҳимага солиш, юракларини
ларзага келтириш (ёмон маънода) учун яратилмайди”...
Кейин ўша
“Саксовул деб номлаган ҳикоямни “Юлдуз” деб ўзгартирдим ва якунини ҳам маромига
етказиб қўйдим.
Ҳозирги ёзилаётган
блогпостларнинг аксарияти фожеали якун топмоқда ёки ўзи фожеалар ҳақида
ёзилмоқда. Менимча, ҳаётни севишга ўргатиш, шунга ундаш, ҳеч бўлмаганда,
ижодкор одамнинг эзгу мақсади бўлиши керак. Булар фақат шахсий фикр холос. Соғ
бўлинг!
Comments
Post a Comment