Posts

Showing posts from June, 2012

ЮЛДУЗ (Ҳикоя)

Image
У қўлидаги китобни ёпиб, токчага қўйди. Деразадан қаради — шом вақти бўлибди. Сандал чўғига қўйилган обдастани олиб, ташқарига чиқди. Ҳаво жуда совуқ. Қор тизза бўйи ёққан. Осмоннинг оқиш ранги қалбларга ҳузур бағишлар даражада тиниқ. Ердаги оппоқ қор ва осмон ранги бирлашиб, уйғунлик ҳосил қилгандек кўринар, айниқса, дарахтларнинг айрим шохлари худди оқ қоғознинг у ер-бу ерига қалам билан чизиб қўйилган каби тасвирга менгзаб, ажиб манзара ҳосил қилганди. Гўё бу ерда рассом сену, унга хоҳлаганингни чизишинг мумкиндек эди.

ЁШЛИГИМДАН ТАНИРДИМ УНИ...

Image
“Рей Бредбери театри” деган фильм-сериални кўрмаган одам кам топилса керак. Шу жумладан, ўзим ҳам улар қаторига қўшиламан. Ушбу фильмларни кўриб, Рей Бредбери отлиғ ёзувчини таниганман. Сал улғайгач эса унинг бошқа асарларини қидириб топиб, ҳатто таржима ҳам қилганман.

ҲИНДЧА РАҒБАТ (Ҳикоя)

Қадрдон устозим Жамила опага бағишлайман! — Қачон ўқийсан, бола?! “Нўл” олавериб — сен, қўявериб — мен чарчамадим. Ёки уйингдагилар кундалигингни текширишмаяптими?..

ДЕВОНА (Ҳикоя)

Қишлоғимизнинг четидаги бир кулбада қандайдир одам яшар, лекин унга ҳеч ким парво қилмас эди. У ёлғиз эди. Ҳамма уни девона деб чақирарди. Сочи ўсган, қорасидан кўра оқ толаси кўпроқ, эгнида қаердандир топиб олган йиртиқ-ямоқ тўн, бошида эса яғири чиққан қалпоғи бор. Ёшини аниқ айтиш мушкул. У навқирон бир йигитдек туюлса-да, юзидаги ажинлар, сочидаги оқлар қаримсиқ кўрсатарди. Кексайиб, ёши ўтиб қолган десам, ҳаракатлари, ғайрату шижоати куч-қувватга тўлалигидан далолат берарди. Менга ўхшаб бошқа болалар ҳам у билан гаплашишга роса қизиқардик.