Ҳожибой Тожибоев ҳаёт бўлганида... ёхуд "Миллион" ҳақида бир оғиз

“Ака-ука 3 метр деворни олиш учун судлашаётган экан. Орамизда оқибат, андиша йўқолиб кетяпти, азизлар...”


Бу “Миллион” жамоасининг (булар ҳалиям жамоами, ҚВЗ жамоасими, бошқача жамоа бўлиши мумкин эмас, футбол жамоасимасдир, ҳар сафар Миржалол Қосимовни “чайнаса”, футбол жамоаси бўлиб қолмайди-ку) 2014 йил баҳордаги концерти сўнгидаги гаплардан иқтибос. Шу концертни кўрдим, ҳам кулдим, ҳам куйдим. Кулганим — “Миллион”га қўшилиб нафақат ўша залдаги томошабинлар, балки олди қаторларни банд қилиб олган шоу-бизнес вакиллари устидан кулдим. Куйганим — Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ва яна бошқа исталган санъаткорнинг ўша концертда ўтириб, саҳнадаги лўттибозларнинг, масхарабозларнинг, бачканабозларнинг қилиқларига маза қилиб кулганига ва энг ёмони, уларни шундайлигича қабул қилаётганига куйдим.

“Миллион” жамоасига ҳеч қандай адоватим йўқ. Бу болалар (“болларда айб йўқ”) ҚВЗдалик пайтида яхшироқ эди, майли, ўтган йилги илк концерти ҳам бундан дурустроқ эди. Лекин бу галгиси “Ошкора уятсизлик қиссаси” бўлиб кетибди. Улар ростдан ҳам масхарабозлик, бачканабозликка ўтиб кетишганини ўзлари исботлашибди. Чунки уятсизлик, беандишаликка йўғрилган кулги асло кулги ҳисобланмайди.

Марҳум Ҳожибой Тожибоевни эсланг, узоққа бормайлик. У халқ ичидаги гапларни айтарди, бўрттирмасди, қўшиб-чатмасди, шунчаки вазиятни тушунтирарди холос. Лекин буни одамларга етказиш маҳорати кучлилигидан уни 7 ёшдан 70 ёшгача ҳамма бирдек севарди, тингларди, томоша қиларди. “Миллион” концертини оилавий кўра оласизми? “Миллион” аъзоларининг ўзлари онаси билан бирга ўтириб, шу концертни кўра оладими? (Балки таклифнома билан концертнинг ўзига ҳам чақиришгандир.) Хўп, бирга кўрган тақдирда ҳам, концертни кўрган она (ёки опа, сингил, амма, хола, дада, амаки, қизи, ўғли) 90 фоиз тушунмаган жойларини ўзлари бирма-бир изоҳлаб берадими?

Тасаввур қила оласизми? Дейлик, йигирма иккинчи аср археологлари йигирма биринчи аср одамига дуч келган саҳна кўринишини олайлик.
“— Бу бўйдоқ экан.
— Қайдан билдинг?
— Қара, кафти шилиниб кетган...”

Шу ерида ҳамма кулади, тутқаноқ билан кулганлар ҳам топилади. Энди шу жойига тушунмаган онаси (ёки ёш синглиси, ёшгина қизи, ўғли) одамлар нима учун қотиб кулганига жавоб сўраса, нима деб жавоб беришаркан? Шунчаки қизиқ. “Арматура ташиган”, деб қутиладими? “Арматура ташиган”, деган гап бир неча дақиқадан кейин (одамлар “маза” қилиб кулиб бўлгандан сўнг) айтилади-ку ахир!

Бундай мисоллар тиқилиб ётибди, томошабин куляпти, энг ачинарлиси, залдаги эл хизматида юрган хонандалару актёрлар ҳам уларга жўр бўляпти. Нима, ҳамма шунчалик бачкана бўлиб кетганми? Ҳаёт шунчалик енгил-елпи, одамлар, ёшлар, ўша артистлар шу даражада енгилтакка айланганми? “Миллион”да йўқ экан, сизларнинг синглингиз борми, онангиз борми ёки бўйига етган қизингиз борми? Орият, номус, ҳамият, йигитлик ғурури борми сизларда? Майли, созандаларда бўлмаса, наҳотки бошқа томошабинларда ҳам бу каби тушунчалар етишмаса? Туринг ўрнингиздан, сўкиб ташланг, эътироз билдиринг, бақиринг, керак бўлса, тошбўрон қилинг! Бу халқни нима кўйга соляпти ахир улар!

Ҳар замонда чироқ ва футбол муаммосини орага тиқиштириб кетиб, халқдан оламиз, дейишдан уялмайди улар. Чунки уларнинг иши шу, нони шу! Уларнинг сизларга ўхшаган, бармоғини ҳам кўрсатса, “думалаб” куладиган “мухлислари” бор! Улар гапга уста, хоҳласа, Жасур Умировни саҳнага ўтказиб қўйиб, унинг обрўсини ер билан битта қилади. Истаса, Умида Мирҳамидовадек устоз хонандаларни калака қилади. Нима, уларнинг ўрнида ўша Озодбек Назарбеков бўлиши мумкинмасми? Мумкинмас, ҳозирча. Чунки ҳозирча ундан ҳайиқишади. Балки маълум вақтдан кейин уни ҳам “михга ўтирғизиб юборишар”. Агар унгача ўзлари бошқа жойларга ўтириб кетишмаса. Улар хоҳлаган одамининг устидан хоҳлаганича кулиши мумкин, чунки улар гап билан туғилган. Уларнинг устидан ким кулади? Ҳамтовоғи “Дизайн”ми? Ким?!

Уларни тартибга соладиган одам фақат битта эди, у ҳам бўлса орамизда йўқ. Агар орамизда бўлганида “Дизайн”, “Миллион” деган бачкана компаниячалар ҳам бўлмасди... Агар Ҳожибой Тожибоев ҳаёт бўлганида уларга нон топилмасди (марҳум бир йилда икки марта концерт беришга ўтганди). Агар Ҳожибой Тожибоев тирик бўлганидами... буларни кўриб, қизиқчиликдан воз кечарди. Бундай томошабинга мавзу тополмаганидан узлатга чекинарди...

Comments

  1. Халққа "Тошбурон қилилар" деб халқни мехрига тушиб бўлган болларни майдонга чорлашингда қандай провакацияни кўзладинг билмадиму, мани фикримча концертга билет ололмасдан аламдан болларни махоратига тан бермасдан хаммага ёққан нарсани "ёқмади" деб ўзингга каратгин келди шекилли. Журналистик томондан сани тутган йўлинг профессионалликдан ааааанча узоқда.
    Текстни ёзган вақтингга келадиган бўлсак - соат 03:22. Демак шу вақтгача МИЛЛИОН нинг дискини қайта-қайта кулиб, маза қилиб кўргансан. Шунчаки Сани бу танқидий мақоланг айтиб ўтганимдек хар-хил варинтларга боғлиқ -
    -Ёки концертга тушишни ният қилиб, билет тополмагансан.
    -Ёки командадаги қайсидур болада шахсий адоватинг бор.
    -Ёки Комеди.Уз жамоасидагиларга қандайдур алоқанг бор, чунки МИЛЛИОН билан ДИЗАЙН жамоасига тош отилган (бу харакатинг рақобатчи томондан "ёлланган танқидчи" га ўхшаб кетмоқда)
    -Ёки бола бўлиб, - мен хам бир "телеграм, ватсап" ларда айланаман; деган ниятинг бормиди?
    -Ёки халқ "бўларкану, қойил" деган нарсани "майнавозчилик" деб хаммани ўзингга қаратиб олиш булган. Қўлингдан келди, мани эътиборимниям, вақтимниям олишингга тўғри келди. Укам маслахатим - ковлама, хиди қўлингда қолиб кетади. Камолотда ишлиркансан, ишингни қисенгчи, хали жуда кўўўўўўп қилиниши керак булган ишлари бор Камолотингни. Хозирдан "КАВЛАГИЧ" деган ном орттирмагин ўзингга.
    (Текстимдан грамматик хато қидирма, мухими тушуна олишингда)

    ReplyDelete
    Replies
    1. Андижоний, ўзингизни оқлашингизга ҳожат йўқ, тўғри масалани кўтаргансиз!

      Delete
    2. Бундай дастурларни оила аъзоларигина эмас ёлғиз ўзи кўришга ҳам инсон уялиши керак. Яширмайман, мен ҳам кўрдим, уятсиз гапларга кулишдан ўзимни зўрға тийиб турдим (гуноҳ бўлишидан қўрқдим), лекин яна кўришни умуман ўйламаяпман

      Delete
    3. Муаллиф фикрларига қўшиламан. Эркакларга ҳамият, аёлларга иффат сўраш вақти келганлиги кўриниб турибди. Ҳамиятсиз эркаклар бундай шарманда масхарабозлар тегирмонига сув қуяётгани аниқ. АнтиМуаллифга келсак, бу шахс асосий мазу қолиб бошқа томонга ўтлаб кетибдилар. Рақибми, бошқами, ким бўлсаям ҳақ гапни айтганда тан олишлик мардлик эканлигидан бехабар зотга ўхшайдилар. Аёл қариндошлари олдида кўришга уялмасалар бу кишининг улкан мусибатлари бўлибди.

      Delete
    4. АнтиБобур Жалолов га:
      кимсан, нима иш киласан билмадиму, лекин жуда калта фахм экансан. Ёзган фикрларингни узинг укидингми? сенга ухшаган саёз фикрлик олифталар сабаб жамиятимиз пастга караб катта тезликда шунгияпти.
      Биз мусулмонмизку ахир! шу гапимдан аклинг етса хулоса чикариб ол.
      Аллох барчамизни узининг хак йулига бошласин.

      Delete
    5. Санга ухшаган онги паст нодонлар куплигидан халкимизни савияси тушиб кутган. Опанг-синглинг,онанг билан маза килиб курасан шунака уятсиз чикишларни.

      Delete
    6. АнтиБобур Жалоловга:
      Санга ухшаган онги паст нодонлар куплигидан халкимизни савияси тушиб кутган. Опанг-синглинг,онанг билан маза килиб курасан шунака уятсиз чикишларни.Ори йук,даюс.

      Delete
  2. Муаллиф долзарб масалани кўтарибди. Аслини олганда фақат "Миллион" эмас бошқа кўп қизиқчилар ҳам майнавозчиликка ўтиб олишган, андишасиз гапларнику қўяверинг. Ҳақиқатан, юқоридаги гуруҳнинг дастурини оилавий кўриб бўлмайди (бунда биринчи марта кўрмоқчи бўлганрга айтоқчиман, чунки кейин ўзлари тушуниб олишади). Динимизда ёлғон билан кулдириш қораланади (валлоҳу аълам), уятсиз ибораларни ишлатиб кулдириш тўғрисида гапирмаа ҳам бўлади. Раҳматли Ҳожибой ака халқ орасида юрадиган гапларни олиб кулдирар эди, оила аъзолари билан кўрса бўладиган оз сонли қизиқчилардан бири эди

    ReplyDelete
  3. Bu dunyodagi hamma narsa o'tadi, hamma bir kun manziliga yetadi.
    Lekin hayotini, umrini be'mani, bachkana, uyatsiz narsalarga sarflab o'tganlar, juda qattiq jazolanadi, Alloh oldida!
    Alloh buyuk, karami keng, balki kechirar kimdir gunohlar qilgan bo'lsa,LEKIN boshqalarni ham gunohlar qilishiga sababchi bo'lganlar kechirilmasa kerak!
    Be'mani narsalar bilan, musulmonlarning yosh avlodini chalg'itib, yanada BILIMSIZLIKKA, QOLOQLIKKA tortayotganlarni esa juda juda qattiq azob kutsa kerak!
    Inson insonga dushman emas, lekin o'zi bilmasdan dushmanlik qiladi, afsus...
    Afsus...Umid qilamiz hajviyachilar, askiyachilar ham o'z ustilarida ishlab to'g'ri yo'lni topishini, o'z kasbini ustasi bo'lib xalq duosini olishini tilab qolamiz!
    Asalni ham haloli, ham ozi shirin!

    ReplyDelete
  4. Ozodbek Nazarbekov ham shular qatori mazharabozku bulardan zo'rmidi?

    ReplyDelete
  5. Мен учун Ҳожибойнинг эски аскияларини қайта кўриш юқоридаги гуруҳлар ёки мирза гуруҳидагиларнинг янги концертидан мароқлироқ. Бу гуруҳларнинг қилиғи учун янги ном ўйлаб топиш зарур, чунки бачканалик сўзи улар қилмишини 10% иниям акс эттиролмайди.Шармандалик ва бачканалик сифатларининг юксак даражадаги қоришмасига яқин сўз топиш лозим.

    ReplyDelete
  6. Andijoniy Barakalla! Malades! Good Job! Raxmat mardlik va jur'at uchun

    ReplyDelete
  7. Ҳурматли Андижоний! Мақолангиз учун сизга катта рахмат!!! Шу билан бирга шу танқидий мақолани қўллаб-қувватлаганларга хам миннатдорчилик билдираман. Худога шукр, фарзандлари тақдирига, тарбиясига бефарқ бўлмаган эркаклар бор экан, хайрият. Миллион жамоасини дискини мен хам кўрдим. Тўғри, кулдирадиган жойлари хам бор, тан олиш керак. Лекин, баъзи сахналарига фарзандларим (ўғлим 18 ёш, қизларим 17 ва 8 ёш) КУЛМАГАНИГА шукр қилдим. Билмадим, балки тушунмаганлигидан кулмагандир, балки тушунганидан, мени олдимда уялмаслик учун кулмагандир. Жоним ачигани, муаллиф сиз таъкидлаганингиздек, уятсиз сўзларига томошабинларнинг қотиб-қотиб кулишаётгани бўлди. Машҳурларнинг устидан кулишлиги, айниқса шу М.Қосимовни устидан "Боллада айб йўқ" деб кулишганлигига ачиндим. Унинг айби шундай катта жамоани бошқарганими? Машҳур бўлганими? Ўша ерда ўтирган, айнан бошқаларни устидан кулиб ўтирган машҳурларнинг устидан кейинги томошаларда кулишмайди деб ким кафолат беради? Бир оилани бошқариш қанчалик қийин, шундай катта жамоани бошқариш осонми? Ва умуман кимни устидан кулаяпмиз? Ўзимизни, ўзимизни машҳурларимиз, ўзимизни юртдошларимиз, ўзимизни диндошларимиз, ўзимизни ўзбекларимиз устидан кулаяпмизку!! Шукруллонинг тўла эканлигидан бошқа мавзу йўқми? Шукруллони ўзи, кечирасизу, уларга устоз хисобланса керак, нега индамай кулиб ўтирибди? Менимча шу вақтда, ўзини ҳурмати билган одам залдан чиқиб кетиши керак. Қисқаси шу. Шуни хам айтиб ўтай, мени миллион жамоасига хеч қандай зуғумим йўқ, билет хам олмоқчи бўлмаганман, худога шукр уларни ўзларини хам, оила аъзоларини хам хеч кимни танимайман. Ха, М.Қосимовни хам, Шукруллони хам шахсан танимайман. Юртдошим сифатида, Ўзбекистонни обрўсини кўтаришга ҳаракат қилаётган инсонлар сифатида ҳурмат қиламан.

    ReplyDelete
  8. Bobur Jalolov maqola uchun +5. Haqiqatda sharmandagarchilik bo'lib ketti. Bu sharmandalikka bazi bir san'atkor, tomoshabinlar uyatdan yuzini yashirib kulishmoqda, Ertaga bu uyat ham yo'qolib, kelajak uyatsizlarga qolishi turgan gap.

    ReplyDelete
  9. Maqola juda yaxshi. o`qib xursand bo`ldim, befarq bo`lmaganingizga, qo`shilishib kulmaganingizga. Bu diskni ko`rmagan yagona odam siz bo`lsangiz kerak, deyishdi o`quvchilarim. bundan xursandman. turmush ortog`im ko`rdim, senga bo`lmaydi, vaqtingni ketkazganingga arzimaydi, degandilar. ko`rmadim. muxlisi ham emasman, ulardan yaxshi gap chiqadi deb ham kutmagan edim o`zi. Adabiyotshunos D.Quronov domla bir paytlar aytgan edilar: "Asarning ommaviyligi uning badiiyati yuqoriligini bildirmaydi" deb. bu disk minglab odamlarga yoqqan bo`lsa, unda yomon, minglab saviyasi past odamlarimiz bor ekan, kamiga, diskni ko`rib, "beti ochilibdi" battar..

    ReplyDelete
  10. Бу болалар олдинги сафарги огохлантиришни кулгига олишибди, уларни жазо кутаётган булиши керак. Агар жазо булмаса, назоратчиларда хам муаммо борлиги аён булади ...

    ReplyDelete
  11. aaa gap yo' hammengga, organda ishlab qo'ya qollarin ja shunaqa kimmidur jazolshga usta bo'salarin

    ReplyDelete
  12. Бу боллар халк талаб киляпти деб хато уйлашади. 3-4та шоуменлар ва тушунмасада узини тушунган килиб курсатиш учун тутканок тутганддек куладиган 1-2та мактаб укувчилари халк хисобланмайди. Елгонни умри киска! Узоги билан 1-2 йил. Таркаб кетиши мумкин. Мисол учун кани уша дизайн?!

    ReplyDelete
  13. Кўпчиликнинг кўнглидаги гаплар ёзилибди, муаллифга раҳмат!

    ReplyDelete
  14. Айтмоқчи бўлганим бошидан ўқий бошлаганимда Хайрон қолдим. Бир икки жойларда бир икки ҳолатда МИЛИОН жамоасини танқид қилгандим. Шу менинг гапларимни ўғирлаб мақола қилибдимикан деган хаёл келди мияга кейин охиригача ўқиб тагидаги коментларни ўқиб шуни гувохи бўлдимки нафақат мен, жуда кўп кишилар ичидан шу фикрлар, шу танқидлар ўтган экан. Хақиқатдан Хамид оға айтганларидай кўпчиликнинг кўнглидаги гаплар ёзилибди. Муаллиф балки бу ёзганларни ўқимас аммо отасига рахмат шу болани. Миллион жамоаси эса. менимча фойдаси йўқ. Бу каби танқидларга уларда имунитет бор. Ўша мақола тагидаги биринчи коментда ҳам кўриниб трибдику. Бунақа танқидларни улар сен ёки унақасан ёки бунақасан деб, пастдаги кўпчиикни эса бир киши кўпчилик номидан кириб ўзига ўзи гапириб ўтирибди деб хулоса чиқариб кетаверишади. Ўзгариш бўлмайди. Ўзгариш бўлиши учун улар хис қилаолиши керак, аммо барибир ҳам уларнинг тузалишига умид йўқ. Хар холда ишонмайман

    ReplyDelete
    Replies
    1. Fikrlaringiz uchun rahmat! Hamfikr ekanimizdan xursandman.

      Delete
    2. Ваниҳоят энди Блоггерлар орасидамиз, хозирча эски маълумотлар билан чекланиб турамиз :)
      Андижоний Мен ҳам хурсандман

      Delete
  15. Овертун туйнуги деган назария бор. Халқнинг умуман тасаввурига сиғмайдиган иллатни аввалига оддий холдек қабул қилишига эришиш ва сўнг уни тарғиб илиш ва хаттоки қонунийлаштириш даражасига олиб чиқишнинг илмий амалий исботи назарияда асослаб берилган. Мисол тариқасида Одамхўрлик каби жирканч ва халқ мутлақо қабул қилмайдиган иллатни аввалдан кўзланган режа асосида хаттоки Қонуний йўл билан рухсат бериш мумкинлиги даражасигача олиб чиқиш мумкинлиги хақида назарий мисол келтирилган. Амалий тарафдан эса ГЕЙ яъни бесақолбозликнинг тарихий холати қандай бўлгану ва хозирда қандай муносабатда бўлинади, хаттоки қонунийлаштириш даражасига етилгани ҳаиқда муфассал баён қилинади. Бу Миллион жамоаси чиқишлари ҳам худди шу Овертун туйнуги иштирокчиларига ўхшайди. Фохишалик, Бесоқолбозлик ва бошқа миллатимизга, эътиқодимизга ёт бегона бўлган иллатларни шу каби чиқишларда халқ онгига силлиқ қилиб сингдириб бориб, натижада оддий холдек қабул қилишларига эришиш мақсад қилишганга ўхшайди. Юқоридаги келтирилган расмдаги иккинчи турган бола аксарият роллари хезалак ёки гей ролида чиқади ва шу қилиғи билан кишиларни кулдуришга харакат қилади. ўртада турган қиз эса фохиша ролида говдаланишга урунади. Нахот бадиий кенгаш бўлмаса, шуларнинг қилғилиқларига қарши цензура бўлмаса. Ёки шу бадиий кенгашдагиларнинг ҳам мақсадлари шумикан аслида

    ReplyDelete
    Replies
    1. фикрингизни маъқуллайман. тўғри гапларю бу иллатни олдини олмасак эртага нима бўлади. анаву россиядаги комедиячиларга ўхшаб саҳнада эротика қўишни бошлашади...

      Delete
  16. Энг катта жиноят -маънавиятга етказилган зарар. "Халқ мазза қилиб кулаяпти, эмиш"..Тўртта бешта шоу-бизнес атрофида юрганлар халқ бўла олмайди. Умуман мана шулар туфайли залдагиларнинг маънавий қиёфаси ҳам бузилиб бораяпти -демак шундай ҳазилларга кула бошлашибдими, демак тамом бўлибди. Буларга жуда катта жарима солиш ва умрбод бундай "ижод" билан шуғулланишни таъқиқлаш керак. Бошқа йўли йўқ...

    ReplyDelete
  17. Hmm... Rostan bizda, millatimizdagi yuzaga kelayotgan bachkanalik va bema'nilik aniq ochilgan maqolada. Bu bachkanalik Milliondayam, Dizayndayam, Comedy Club'dayam bor. Nega endi Xojiboy akaga o‘xshagan qiziqchilar chiqmayapti. Hech bo‘lmasa, Obid Asomov ham hozirgi yosh KVN'chilarimizdan ancha kuchli edi. Sababi, haqiqiy qiziqchilar sahnalarimizga sig‘mayapti, sig‘dirishmayapti. Xalqni gapini ko‘tarolmayapmiz. To‘g‘ri gap kerakmas bizga. SHUNAQA, to‘g‘ri gapni aytganga kovlama deymiz, jim yur deymiz... Qarashlarimiz, fikrlashimiz, aytayotgan gapimizu, qilayotgan ishimiz rahmatlik Xojiboy aka aytganlaridek shu o‘zimizni "auditoriyachaga" moslashib bo‘ldi! Oyni etak bilan yopib bo‘lmaydi, axir!

    ReplyDelete
  18. Yashen! Muallifga rahmat. Overtun tuynugi haqida eslatgan akamizgayam rahmat.

    ReplyDelete
  19. Макола яхши ёзилган!
    Лекин яна бир мухим жихати колиб кетибди!
    Яъни уша биринчи каторда утирган "артос"лар хам, ёки залдагилар хам, ёки дискини олиб кураётганлар хам, хамма хаммасини савияси шу Миллиончиларни савиясига мос буп буган! Жиддий китобни, жиддий пеъсани, жиддий кулгуни хазм килолмай колдик. Характеримиз шунака енгил елпига урганиб буган. Хаммага бу беш кунлик дунёдаги енгил-елпи хаёт ва мазза килиб яшаш керак, когани говлаб, ёки портлаб улиб кетмайдими!
    Миллионга ухшаганлар бундан фойдаланиб "тирикчиликларини" утказиб юришибди!!!

    ReplyDelete
  20. Ha Albatta. To'g'ri gaplar yozilgan.
    Millionchilar o'zlari ham uyalmasdan boshqalarni ham uyalmaslikka o'r'gatishyapti. Ayniqsa yana bittasi bor Umidaxonni sutlari deydigan! Hayronman shu qiz ham ertaga erga tegarmikin? Yoki tegib ajrashib bo'lganmikin? Umuman erkaklarni ichida qanday qilib repetitsiya qilgan ekan?

    ReplyDelete
    Replies
    1. siz etvotgan Umidahon sutlarini sahnasini Millionga ummuman aloqasi yo'q! bu prikolni 5 yil oldin qvz ko'rik tanlovida qoraqalpog'iston komandasi qo'ygan

      Delete
  21. Maqola muallifiga ham, maqola haqida o'z fikrlarini bildirgan yurtdoshlarimizga ham katta rahmat. Maqola mazmuniga gap yo'q. Ayni hayolimdan, ko'nglimdan o'tgan masalani ko'taribsiz. Istardimki, sizga o'xshagan farzandlari, oila a'zolari, qolaversa, xalqimiz ma'naviyati haqida qayg'uradigan yurtdoshlarimiz ko'paysin. shundagina "Million" jamoasiga o'xshash mohiyatan jamiyatimiz uchun keraksiz insonlar kamyishi mumkin. Jamoaga kelsak, tezda cho'qqiga ko'tarilgan - tezda pastga sho'ng'iydi. Shunisi aniqki, bu jamoa o'zining benomus hazillari-yu, sharmanda fikrlari bilan aslo uzoqqa borolmaydi. faqat bir narsa odamni o'ylantiradi, qaysi ota-ona tarbiyalagan bularni, anavi sariq sochli "qiz"nichi?! (bilmadim, shuncha erkakni ichida kamarbasta bo'lib, xalqning ma'naviyatini buzadigan so'zlarni, hazillarni o'ylab topishga bosh-qosh bo'lganni qiz deb atab bo'larmikin?! hoynahoy, Unda ayollik farishtasi ham qolmagan bo'lsa kerak!)yoki o'sha ota-onalar sanhaga chiqib olib, er-xotinning shaxsiy munosabati va yana boshqa narsalar haqida beeeemalol, ochiq-oydin gapirib, butun xalqning yuz-ko'zini ochayotgan benomus, beandisha farzandlari bilan faxralayotganmikinlar - Mening farzandim "MASHXUR" deb. Antimuallifning fikrlariga keladigan bo'lsak, ular ham "MILLION" jamoasi a'zolaridan farqli tomonlari yo'q ekan, gap-so'zlaridan bilinib turibdi. sizdan Jurnalistik mahoratniku talab qilmasalar ham bo'ladi. Meni MILLION jamoasi a'zolariga shaxsiy adovatim yo'q, konsertga tushishni xohlab, bilet topolmagan ham emasman, Comedy.uz jamoasiga ham aloqador joyim yo'q!

    ReplyDelete
  22. Judayam bachkanasizlar Million jamoasi,,,
    Mashhur san'atkorlarimizni efirdan olgandan ko'ra mana bularni nazorat qilsanglar bolardi tegishli MUASSASALAR

    ReplyDelete
  23. Ichimdagi gaplarni yozibsiz! Bular chala savodlar aslida nima qilayotgani bilsalar edi, ularni keyinchalik nimalar kutayotganini bir o`ylab ko'rsalar edi balki hammasi boshqacha bo'lardi...

    ReplyDelete
  24. Million jamoasi konsertini ko'pchilik ko'rgan, ko'pchilikda salbiy taassurotlar qolgan. Bu haqda muallif haqli e'tiroz bildirgan. Muallifning: Ҳаёт шунчалик енгил-елпи, одамлар, ёшлар, ўша артистлар шу даражада енгилтакка айланганми? “Миллион”да йўқ экан, сизларнинг синглингиз борми, онангиз борми ёки бўйига етган қизингиз борми? Орият, номус, ҳамият, йигитлик ғурури борми сизларда? degan e'tiroziga qisqagina xalqimizning "Qush uyasida ko'rganini qiladi" degan maqoli va Abdulla Avloniyning Ma'naviyat haqida va undagi ota-ona o'rni haqida bildirgan fikrlarini javob tariqasida olsak bo'ladi ("Qaysi ona - sochlari paxmoq... Qaysi ota - o'zi aroqxo'r..." qabilidagi she'ri). Maqolani ko'pchilik qo'llab quvvatlagani holda, eng yuqorida bir savodsiz, ta'bir joiz bo'lib o'z so'zi bilan yozganidek doimiy qo'li ketida yurib, hidini og'ziga solib yuradigan inson ham aynan Milliondan zararlanganini tushunmay, hali aqli rivojlanmagan kishining maqolasi ular jamiyatining nafaqat isqirtlashib ketganinini va jamiyatimiz ham asta-sekin shu tarafga bo'y cho'zayotganini aks etmoqda. Millionning litsenziyasi bekor qilinishi, nihoyat O'zbeknavodagilarning ham buni tushunib yetganliklarini ko'rsatmoqda.

    ReplyDelete
  25. Маколага гап йук. Нафакат Миллион балки барча КВЗга алокадорларга тегишли бу гаплар. Хаммаси мусор. Мен шахсан 5-6 йилдан бери бунака КВЗларни куролмай колганман. Чидаб булмайдиган даражада бачкана. Шу каторда узбек киноси ва эстрадаси шунака бачкана булиб кетди

    ReplyDelete
  26. Xalqimiz azaldan kulguga chanqoq bo'lgan. Faqatgina oxirgi yillarda yuzaga kelgan bu "chanqoqlikni" qondirish imkoni bo'lmay turgan davrda yuqorida eslatib o'tilgan "maynavozchi millionchilar" "dunyo yuzini" ko'rib qolishdi. Ommaviy madaniyatga qarshi kurashilayotgan bir davrda bunday besharm va behayo masxarabozlar qanday qilib yuqori sahnalardan turib, barchani o'zlaricha "lol" qilayotganlariga hayronsan kishi. "O'zbeknavo" ularning nafaqat litsenziyasini bekor qilishi, balki umuman qaytarib bermasligini tarafdoriman.

    ReplyDelete
  27. Qo'lingdan kemaganidan keyin birovdi gapirib nima qilasan

    ReplyDelete
    Replies
    1. Qo`lidan nima kelmaydi? Sahnaga ciqib masqarabozlik qiliwmi? Yoki o`z blogida haqiqatni sharta-sharta yoziwmi?

      Delete
  28. ассалому алайкум Азиз дин кардошларим, жонажон юртимдаги Ватандошларим (кайси миллат булишингиздан катъий назар).
    Макола эгасига жуда катта ташаккур. Аллох йулида холис ният билан ёзган булсангиз, Яратган узи ажрини берсин.
    Биз, Алхамдулиллах Мусулмонларнинг кавмиданмиз. Бу хаёти дунёда куп кулган инсон, охиратда куп йиглайди.
    Эй Дин кардошларим, Аллохдан куркинг. Бировнинг нуксонини ёки камчилигини кулгу остига олгандан кура, узимизнинг камичилигимиз устида ишласак, ИншаАллох нажот топгувчилардан буламиз.
    Аллох узи барчаминмизни хак йулига ва хидоятга бошласин.
    Аллохдан узга Илох йук ва Мухаммад (САВ) унинг Росулидир.

    ReplyDelete
  29. Aytilgan hamma gaplar o'rinli albatta! Musulmonchilikda ota-ona bolalar ko'rmasin deb adab yuzasidan to'shakni yig'ishtirib qo'yadi... Bo'y yetgan yigit yo qiz ichidan kechayotganini haddi siqqan odamidan so'raydi. Yigit tog'asidan yo amakisidan, qiz ammasidan yo turmushda muqim bo'lgan opasidan pinhona so'raydi agar haddi sig'sa. Yigit bilan qiz, er bilan xotin o'rtasidagi sharm, hayo pardasini ko'tarib millat tarbiyasini bulg'ayotgan bu palidlar ok, watsapp... kabi ommaviy madaniyat tarqatuvchilaridan farqi qolmayaptiku! Qanday qilib ularni maqtaylik?! Hayo pardasi tugul ustida libosi qolmayptiku "odnochi"larizmining. Millatni folklor, diniy qadriyatlar, xalqaro etika...lar bilan tarbiyalash o'rniga... Maqolani ham, commentlarni ham boshqa ijtimoiy tarmoqlarga o'rnataylik. Bu fikrga kelib-kelolmay yurganlar qancha. Befarqlik illatimiz bo'lib qolmasligi kerak.

    ReplyDelete
  30. Assalomu alekum, Manimcha juda tug'ri gaplar bulgan Million jamoasi haqida. Ular haqiqatdan ham oshirib yuborgandir. Lekin bir fikr mani qiynadi maqola to'g'risida yozilgan fikrlarni kurib. Ozodbek Nazarbekov, yoki boshqa shou biznes vakillari hamda Million jamoasidagi bolalarning ota onalari haqida bo'rttirma gapalr ko'payib ketibdi. Biz kim bulibmizki ularning ota onalari haqida fikr bildirsak, kim huquq berdiki birovning ota onasining hayoti yoki tarbiyasi haqida gapirishga??? Manimcha juda chuqurlashib ketdik. Bir yaxshilab uylab kuringchi siz ham shunga uxshagan biror hato qilmaganmisiz, bemazaroq latifa aytmagan yoki eshitmaganmisiz. Agar eshitgan bulsangiz siz ham usha latifani aytayotgan odamga andisha, yoki qonun qoida sabab bir shapoloq solmaganiz uchun sizni ham unga sherik, yoki luttivozga chiqarib yuborish, yoki shunday latifani aytganiz uchun ota onangiz haqida fikr bildirib yuborilishi yaxshi emas. Man ham sizga uxshab Million aynibti, bachkanalashibti dedim, lekin bu qolganlarning aybi emas. Demak, chuqurlashmay notug'ri qilinganligini ifodalasak ham buladi manimcha. Masalani hal qilish kerak, undan kasallik qidirish emas. Juda insonlarga yaxshilik qilgingiz kelsa, Dizayn guruhidagi bolalarni Toshkent to'qimachilik va yengil sanoat instituti atrofidan, Milliondagi bolalarni Toshkent davlat milliy universiteti atrofidan surishtirib topib, urtoq notug'ri ish qilyapsizlar deyish kifoya manimcha. Bu mani shaxsiy fikrim yana. Raxmat

    ReplyDelete
  31. Bu mavzuda xolis yondashib bo'lmaydi manimcha. Behayolikni targ'ib qilishga jim qarab turish, hech bo'lmaganda, ularga o'z g'azabi yoki nafratini bildirmaslik bizga to'g'ri kelmaydi. Bu bilan ichki ishlar, prokutaruraga o'xshash tashkilotlar alohida shug'ullanishi kerak.Maqola muallifining otasiga rahmat!

    ReplyDelete
  32. Kimga aytishimni bilmasdan, ichimga sig'may, portlab ketish darajasida yomon ta'sir qilgan o'sha Million jamoasi tomoshasi (tomosha deyish mumkin bo'lsa agar) haqida yuqoridagi fikrlarni o'qib juda xursand bo'ldim. O'sha lo'ttibozlik tomoshasi haqida maqtovlar eshitgan paytimda maqtayotgan manqurtlarga e'tirozimni bildirganman, lekin ovozimni butun O'zbekistonimiz eshitishining iloji yo'qligidan afsuslanganman. Ommaviy axborot vositalari xalqimiz ma'naviyatini boyitish yo'lida qilgan ishlari yuzasidan hisobot berarmikanlar, agar beradigan bo'lsa bu lo'ttiboz tomoshani qaysi hisobotga kiritdi ekan. Yuksak ma'naviyatga ega yurtdoshlar, farzandlarimizni tarbiyali, boy ma'naviyatli, komil inson bo'lib etishishlariga qarshi ochilgan urushni vaqtida anglab yetish, unga qarshi kurashish uchun birlashaylik, fikrlarimizni xalqimizga etib borishi uchun harakat qilaylik.

    ReplyDelete
  33. Маколани укиб чикдим. Манимча маколани ёзган одам сагал савия, кузатув диган эллатлардан йирокрода булса кере, йуки у одам кимнингдир дуторига уйнаб ёзган. Миллионни концертини курдим. Тугри, орасида сизлар уйлаган холатлар (уятсиз, бачкана ва хокозо), лекин буларни хаммаси когозга ураб чиройли киб котталарнинг тушунишига ёки бошкачарок киб курсатиб берилган. Шу билан бирга, агар шу нарсаларни сабаб деб лицензияни олиш керак булганда, аллакачон Мирзабек Холмедов, уша биринчилар каторида танкид килиб чиккан Обид Асомов ва энг асосийси кинорежисерлар лицензияси олиб куйилиши керак эди
    Юкоридагилардан ташкари яна бир нарса, миллион жамоасини концертига хеч кимни хеч ким мажбурлаб тушмаган, хамма уз ихтиёри билан, хазил хузулда шунака гап сузлар булишини била туриб тушган. Мизабек Холмедов концертида нимага ёшлар кам булади, айтингчи, чунки уни хазилида хам бундан баттарлари учраб туради, шуни ота - оналар билишади. Хожибой Тожибоевни роса мактаб ёзибди муаллиф, уз вактида яхшилаб караб чикса у одамни гапларида хам булган шунака хазиллар (тугри камрок). Лекин этибор беринг Хожибой бир узи, бу ерда эса бутун жамоа иштирок этаяпти. Хуллас, барибир узбекчиликка борамиз. Хамма мактаса кушилиб мактаймиз, биронтаси ёмонласа кушиб чатиб хамма нарсани чаплаб ташимиз.

    ReplyDelete
  34. Канчалик илмсиз,маънавиятсиз,нодон халкка айландикки шундай беъмаза,уятсиз концертларни курсак,шу чикишларни куриб,маза килаётган "2 тийинлик" санъаткорларни улуглаб, уларга таклид килсак.Халкимга ичим ачийди!

    ReplyDelete
  35. Андижонийга:
    Баракалла,ватанпарвар углон!

    ReplyDelete

Post a Comment

Кўп ўқилган мақолалар

Барибир фойдаси йўқ! (Ҳажвия)

Мухлислар, уйғонинг!