Sunday, 13 August 2017

Симпилислик отахон билан гигиена ҳақида суҳбат

Орадан шунча вақт ўтибди, Симпилисга бормай қўйибман. Иш кўпайиб кетди, деб овутаман-да ўзимни. Вақт йўқ, дейман. Барибир ўзимни алдайман. Мана, бугун насиб қилган экан, йўлга тушдим.

Friday, 4 August 2017

Яловбардорларимиз кимлар?

Мел Гибсон ўйнаган “Ватанпарвар” деган кино бор. Унда бош қаҳрамон ўз оиласини, болаларини ёвдан асраш учун урушга отланади. Тўғри, чунки Ватан остонадан бошланади.

Tuesday, 14 February 2017

Симпилислик отахон билан «Милён» ҳақида суҳбат

Қишнинг қаҳратон кунларида чоллар иссиққина уйида ўтиради ёки дам олиш кунлари чойхонада чойхўрлик қилишади. Бизга таниш отахон ҳам бугун чойхонада экан. Ташқарида қалин қор ёғяпти, ичкарида эса чоллар гур-гур этиб кулар, ҳар замонда хўриллатиб кўк чой ичиб қўйишарди. Деворга илинган телевизорга қараб, гоҳ тиззаларига уриб, гоҳ қўлларини чарсиллатишар, баъзи-баъзида “жа бизбоп экан-да”, деб бақиришарди.

Monday, 6 February 2017

Симпилислик отахон билан газ ҳақида суҳбат

Симпилислик отахон билан чироқ ҳақидаги суҳбат босилган газета сонини кўтариб, ўша қишлоққа жўнадим. Отахонга бир кўрсатай, мақтанай, дедим. Балки яна бирор мавзуда мақола тайёрлаб келарман...

Wednesday, 1 February 2017

Симпилислик отахон билан чироқ ҳақида суҳбат

Таҳририятимизга келиб тушган ариза ва шикоятларнинг аксарияти Симпилис қишлоғидан экан. Бош муҳарриримиз мени дарҳол ўша қишлоққа юбориб, материал тайёрлаб келишни айтди. Отландим...

Monday, 5 December 2016

Мирзиёев сайланди!

Ҳеч нимага даъвоим йўқ, бир келиб қолди, чин юракдан!


Мирзиёев сайланди!

Эзгу амал, эзгу иш
Давомийга айланди.
Янги Президентимиз —
Мирзиёев сайланди!

Thursday, 28 July 2016

Ким айбдор?

У чорраҳаларни ёмон кўрарди ёки қўрқарди. Умуман, йўлни кесиб ўтишни ёқтирмасди. Светофор чироқларига доимо амал қиларди. Лекин бир куни ўзи қўрққан воқеа содир бўлди. Йўлдан ўтаётганда машина уриб юборди...