Posts

Showing posts from 2016

Ким айбдор?

Image
У чорраҳаларни ёмон кўрарди ёки қўрқарди. Умуман, йўлни кесиб ўтишни ёқтирмасди. Светофор чироқларига доимо амал қиларди. Лекин бир куни ўзи қўрққан воқеа содир бўлди. Йўлдан ўтаётганда машина уриб юборди...

Телевидение журналистлари нима қиляпти?

Image
Юртимизда байрамлар кўп, худога шукр. Тинч юртга тўйлар ярашади-да. Лекин ҳар байрамни нишонлаётганимизда юрагимиз безиллаб қолган. Чунки Ўзбекистон Миллий телерадиоканали тизимидаги телеканаллар эфирни зерикарли қилиб юборишади.

Участковой аканинг ҳайрати (ҳажвия)

Image
Новвойхонага ишга келганимга тўрт ойдан ошди. Ҳозирча бозорга нон ташияпман. Тўрт ғилдиракли нон ташувчи транспортни эрталабдан кечгача судраб юраман. Тонгги соат бешларда уйғонаман, шу билан қош қорайгунча нон ташийман. Бошида қийин туюлди, кейинчалик ўрганиб кетдим. Ҳозир анча кўникиб қолганман. Лекин жуда чарчайман. Кечки овқатдан кейин донг қотаман. Эрталаб яна вақтли туриш керак…

“Паспорт стол”даги “олди-сотди” (фельетон)

Тошкент шаҳридан уй сотиб олиш учун пойтахтда доимий прописка талаб этилади. Маълум бир бандлар орқали рўйхатга ўтганлар учун эса уй олди-сотди қилиш ҳуқуқига эга, деган бир парча маълумотнома керак. Масалан, кимдир иккинчи (яқин қариндошлари орқали), бешинчи (никоҳ орқали) ва ўн биринчи (иш жойи орқали) бандлар билан пропискага кириб, шу ерда яшаётганига уч йил тўлгач, мол-мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Нотариус фақатгина уй “олди-сотди”сига пропискага уч йил тўлганини исботловчи ана ўша маълумотномани сўрайди.

Табиб табиб эмас...

Жўра амаки бетоб, инсульт бўлган. Кампири ҳам шундай. Кўп дўхтирга боришди, ҳар хил шифохоналарга қатнади, иложи бўлмади. Биров унга бор, деса, бошқаси бунга дейди. Водийда қанақадир табиб чиққанмиш, уни ҳам йўқлаб келишди, фойдаси тегмади. Мана, энди Тошкентда ҳам яна бир табиб чиқибди...

“Барон” – “крутой” фильм

Image
Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильми ҳақида бироз фикр алмашсам. Мазкур кино ҳали суратга олиш ишлари якунланмасидан олдиноқ эл оғзига тушиб улгурганди. “Ўзбек киносини танқиддан қутқарувчи” фильм сифатида қарала бошланган эди. Шунингдек, Ҳолливуд ва рус актёрлари иштироки ҳам унинг интиқиб кутилишига сабаб бўлганди.

Чорчинор (ҳикоя)

Image
Чорчинор қишлоғида азим чинорлар сероб. Баъзилари уч юз йиллик тарихга эга, энига беш-олти кишининг ҳам қулочи етмайди. Бу қишлоқ гузарида улкан тўртта чинор бўлиб, неча асрдан бери бир-бирига суяниб, кўкка бўй чўзиб, қишлоқ кўрки, салобати бўлиб турибди. Уларнинг атрофида сартарошхона, чойхона, дўкон, новвойхона, қассобхона, расталар қаторлашган.

Тўртинчи ҳокимият қани?

Image
Ҳақли савол. Тўртинчи ҳокимиятимиз қани? Улар ишлаяптими ўзи? Фойдаси тегяптими? Ҳокимиятлигини қиляптими? Агар инкор жавоб бўлса, уларга ким тўсқин бўлаётир? Эҳе, шунча савол, лекин жавоби битта. Бизда тўртинчи ҳокимият бор, ишлаяпти, аммо унга ғов қўяётганлар кўпаймоқда. Батафсил...

“Ҳеч бўлмаса, беш минг беринг” (ҳангома)

Image
Ҳа, дўхтир билан мелисага ишинг тушмасин, дейишарди. Ишонмасдим. Мана, энди ўзим гувоҳ бўлиб турибман. Бошга иш тушса, ташвиш тушса, майли, ҳеч ғишт тушмасин экан. Елка устидаги бир нима айланиб, кўз хиралашиб, нима қилаётганини билмай қоларкан одам.

Бўлмаган воқеа

Image
Қишнинг совуқ кунида ҳамма ўзини ичкарига, панага олган, илиқроқ жой илинжида эшик қидиради. Ташқарида туришга тоқат етмас ёки истак бунга монелик қиларди. Лекин баъзида чекувчилар изғиринга ҳам қараб ўтирмайди.