Posts

Showing posts from March, 2014

Барибир фойдаси йўқ! (Ҳажвия)

Image
Бир фермер бўлган экан (ҳозир ҳам бор). Унинг ўн гектар ери бўлган экан (ҳозир ҳам бор). Ўша ўн гектар ерига пахта экиб, ҳосилини хирмон қилган экан (ҳозир йўқ лекин). Яна у фермер футбол мухлиси ҳам экан, миллий терма жамоа ўйинини кўриш, қўллаб-қувватлаш учун ҳар нарсага тайёр экан.

Хокисорлик намунаси

Адашмасам, бундан 9 ё 10 йиллар олдин уйимизда қайсидир деворни лойсувоқ қилаётган эдик. Укаларим билан. Аввалига лой қориб, уни яхшилаб “пишитдик”, кейин сомон аралаштирдик. Сомон билан сувоқ яхши ушланади. Буни сувоқ қилганлар яхши билишади. Хуллас, қўлларим лой, турсикчан ишга берилиб ишлардим.

“Исён қилаётган” “Биринчи одам” ёхуд “Ғарбнинг виждони”га айланган “Бегона”

Image
47 ёшида Заҳириддин Муҳаммад Бобур эришганчалик муваффақиятларни бошидан ўтказмаган бўлса-да, Франциянинг ўтюрак файласуфи ва ёзувчиси Албер Камю 47 йиллик қисқа умри давомида сезиларли ва залворли ишлар қилиб улгурди. Буни қарангки, унга ҳатто “Ғарб виждони” дея ном ҳам беришди. 44 ёшида адабиёт соҳасидаги хизматлари учун Нобель мукофотига лойиқ кўрилди. Аслида унинг ижоди сири нимада эди? Келинг, бугун шу ҳақда гурунглашамиз.

Шоир ва ёзувчи Наби Жалолиддиннинг расмий сайти ишга туширилди

Image
Замонавийлашган даврда интернет ҳамма жойни банд этиб келмоқда. Истаган одам интернетда ўзининг шахсий саҳифасини очиши, ижтимоий тармоқларда фаолият юритиши мумкин. Бу энди давр талаби. Қолган умримизни интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Шу маънода адабиётда ҳам эврилиш пайти аллақачон етиб келган.