Posts

Showing posts from 2013

Йил ҳайратлари! 2013 йил сарҳисоби

Image
Мана, 2013 йилни ҳам кузатиб қўйяпмиз. Аввало, барча футбол ишқибозларини Янги йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Янги йил учун аталган лойиҳамизнинг махсус сонини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу ҳақиқатан ҳам “Йил ҳайрати”дир! Бу сонда 2013 йилни ойма-ой сарҳисоб қиламиз, асосий воқеаларни эслаб ўтамиз. Аввалига жаҳон футболи, кейин ўзбек футболи ҳақида гаплашамиз. Умар Момани чизган расмлар эса сизларга Янги йил совғаси. Демак, бошидан бошлаймиз.

Бунга жим қараб турадиган одам йўқ!

Машҳур ва марҳум, истеъдодли ва севимли актёримиз Эргаш Каримов иштирокидаги "Учрашув" қисқа метражли фильмлар тўпламини билмаган одам бўлмаса керак. Ўша фильмда зўравон ўғилдан шикоят қилиб келадиган фильм ҳам бор. Аввалига ўша пайтдаги "иномарка"да кимдир келиб, унинг ўғлидан шикоят қилиб кетади. Кейин яна биттаси "Запорожец"да келиб, ўғилга тарбия бермаган отани гапириб кетади.

Аёллар қачон тилдан қолади? (Ҳажвия)

Image
Айтайлик, қайсидир тўйдан бир неча кун ўтиб, тўйда яхшигина хизмат қилган хотин, кейин келин хизматидан роҳатланаётган қайнона ўз эри билан гаплашишни ихтиёр этиб қолди. Бу пайтда аслида асосий мавзу келин бўлиши керак. Лекин у нимагадир қариндошлар орасида шов-шувга айланган синглисининг қизи ҳақида гапиришни истади. Эр уни эшитишга тайёрми-йўқми, бу иккинчи масала, муҳими, у гапириб олса бўлгани.

Жиноят ва жазо ёхуд айбдорлар жазоланиши шарт!

Image
Хуллас... Мақола бошини “хуллас” билан бошлайман, деб ўйламагандим. Нима бўлганини ҳамма жуда яхши билади. Эслатиб ўтириш шарт эмас. Энди фақат келажак ҳақида қайғуриш лозим. Оҳ-воҳдан фойда йўқлиги маълум. Биз нима қиламиз? Яъни журналистлар энди нима қилади? Уларнинг қўлидан бировни жазолаш келмайди. Улар фақат воқеани таҳлил қилиб беради, айбсиз ва айбдорни топади, тамом!

Есенин илҳомлантирган Сергей

Image
“Юз ўгирдими, демак, севмаган”, деган эди бир пайтлар жуда машҳур бўлган актёр Висоцкий. Умуман, рус санъатида бир қанча яхши актёрлар бўлган ва ҳозир ҳам бор. Рус адабиёти эса ўзига яраша салмоққа эга. Бугунги бизнинг қаҳрамонимиз асли ташқаридан қараганда адабиётга алоқаси йўқдек, лекин унинг ички дунёси, у ижро этган роллар ва образлар унинг адабиётга нақадар ошно эканини исботлайди. Пушкин ва Есенинни ижро этиш ҳазилакам иш эмас, ахир улар ҳар иккиси икки хил дунё. Демак, бир бошидан бошлаймиз.

Замонавий “домлалар”

Image
(Бу ердаги жой номлари, исмлар ва айрим деталлар тўқима бўлиши мумкин)

Бразилияга бормасак бўлмайди!

Image
Ҳа, дўстлар, акалар, укалар, биродарлар, футболчилар! Бразилияга бормасак бўлмайди. Нега дейсизми? Бунинг сабаблари жуда кўп. Аниқроғи, шу кўп сабаблар энди юзага келиб чиқмоқда, яъни кеча, бугун, бу ҳафта. Бир чеккадан бошлайверамиз унда. Ҳамманинг вақти бемалол-ку, тўғрими?

Кўзим бахтдан қувнаганда бахтимга кўз тегмасин! (нимадир)

Image
Зилолга бағишланади! Атрофим лолазор. Ҳа, айнан атрофим лолазор, мен лолазорда эмасман. Шундай чиройли лолалар мени ўраб олган. Биласанми, лола бахт тимсоли, хурсандчилик рамзи. Лолам борлигидан шодликдаман!

Мухлислар, уйғонинг!

Image
Бу мақолани олдинроқ ёзмоқчи эдим. Яъни чипталар сотувга чиқарилди деган куни. Лекин кейин кутдим. Балки байрамдан кейин ўз жойига тушиб кетар деб. Асқар Толибжонов отлиғ кимса (уни энди ҳамма танийди) 22 мартдан чипталар кассага чиқади, деганди.

Муштарий ва журналист: тафовут қандай?

Image
Журналистика бизда тўртинчи ҳокимият деб айтилади. Нима учун шундай дейилишини ҳеч ўйлаб кўрганмизми? Албатта, ўйлаб кўрганмиз, журналистларнинг жамият олдидаги масъулияти катта. Устозимиз Ҳалим Саййид: “Журналист — жамият табиби, у атрофимиздаги муаммоларни айтибгина қолмай, уларни даволаш усулларини ҳам қидириши керак”, деганди. Бугун мана шу мавзуда озгина фикр билдириб ўтаман.

Эль-Шааравими ёки Аш-Шаърави?

Image
Бу олдин ҳам кўтарилган мавзу: араб миллатига мансуб футболчиларнинг исм-фамилиялари қандай ўқилади ёки ёзилади? Эски номларга қайтмайман, ҳозирда Эль-Шаарави исми кўп тилга олинмоқда. Демак, шу исмга тўхталамиз.

СЎЗЛАРИНГНИ ЭШИТИБ, УХЛАЙМАН ҲАР ТУН

Юраккинам ҳапқириб, сени эсласа, Муҳаббатинг яшашга ўргатса ҳар кун. Бу жонимни пойингга тўшайман десам, Сўзларингни эшитиб, ухласам ҳар тун.

З И Л О Л А (бадиҳача)

З алворли қадамлар сен томон юрса, И ймондан кечмайман, лек кўргим келар. Л абингдан ширин сўз, бол томиб турса, О ташин юрагим сен томон елар. Л обардир бу дунё сен кулган ҳар он, А шкингни кўрмайин, жон қолмас омон!

СУЯНГАНИМ — АКАМ!

Зуммига бағишланади! Узоқ ва узун тоғлар ортидаги бир гўзал маконда ширингина қизалоқ дунёга келди. У онасини 8 ойгина эмди холос. Узоқ сафарлар боис овқати ширин кашага айланди. Айниқса, уни тайёрлаб берган меҳрибон қўлларнинг меҳри билан каша янада мазали туюлар, қизалоқ она сутидан-да тотлироқ бу таомни яна ва яна ичгиси келаверадиган бўлиб қолди. Энг қизиғи, кашани айнан шу меҳрибон қўллар тайёрлаши ва ичириб қўйиши керак эди...

НУР ВА ЗУЛМАТ

Ярим кеча бўлгани учун қоронғуда у қаерда эканини аниқлай олмади. Кўзлари аста-секин зулматга ўргангач, не кўз билан кўрсинки, тик жарлик ёқасида турганини англади. Бирдан қўрқиб кетдию, қулашига бир баҳя қолди. Дарҳол чўккалади. Бир қадам силжишга юраги бетламас, нимадандир ёки кимдандир умид қилиб, анча вақт шу кўйи ўтирди. Ниҳоят узоқдан бир нур кўринди...