Posts

Showing posts from 2015

Кондуктор, арча, балиқ

Image
Одатдагидек ишидан кеч қайтди. Қизи кута-кута ухлаб қолибди. Уйқусираб кутиб олган хотини бир нималар деб ғўлдирадию, овқатини иситиб келди. Бугун иш унумли бўлганидан унинг кайфияти яхши, аёлининг қўполлигига ҳам эътибор бермади. Қолаверса, эртага байрам.

“Она тилимиз — менинг Ватанимдир”

Image
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров она тилимизнинг бетакрорлиги, унинг ўзига хосликларини тадқиқ этиш бўйича доимий изланишда. Я қин да нашр этилган “ Тил ва эл ” бадиаси с ў зимиз исботидир. Устоз билан б ў лган суҳбатимиз ҳам бевосита она тилимиз хусусида б ў лди. Қуйида адибнинг ана шу фикрлари билан танишишингиз мумкин.

“Yoshlar” телерадиоканали директорига очиқ хат!

Image
Ҳурматли Хайрулла Боқижонович! Жуда кўпчилик телетомошабинлар талаби ва илтимосига кўра, бугун ушбуни улар номидан сизга тақдим қиламиз. Биласизми, сизга алоҳида миннатдорлик билдирамиз. Нега, дейсизми? Бунинг сабаблари анчагина. Хоҳласангиз, эринмасангиз, энса қотирмасангиз, бирма-бир етказамиз.

Ҳожибой Тожибоев қайтганда... Ёхуд бир тийинга қиммат “Дизайн”

Image
(Узр, “ёхуд” деб сарлавҳа қўйишга мажбур бўлдим.) Жонга тегди. Яна шу мавзуда пост ёзаманми? Роппа-роса бир йилча олдин “Миллион” жамоасининг бачканаликларини блогга туширгандим. Кимгадир ёқмаган, кўпчиликка эса хуш келган. Лекин ўша пайтда “Дизайн” омон қолганди. Борса-келмас бўлиб кетган “Миллион”дан хулоса қилармикан, деб ўйлагандим. Начора, энди навбат уларга. “Заказ” шунақа.

Мушуклар учун ким қайғуради?

Image
Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда ахлат тўкиш учун махсус жойлар қилинган... Барча маҳаллаларда дайди мушуклар ва баъзан кучукларни ҳам учратиб қоламиз...

Камбағал машина олса...

Image
Маҳалламизда ахлат тўкиш учун ажратилган махсус майдончада кичик бир уй ҳам қурилди. Уйга кичик бир оила кўчиб келди ва ахлатхонани саришта тутиб, чиқиндилардан керакли-кераксизини ажратган ҳолда тирикчилигини бошлаб юборди. Албатта, бунинг учун МФЙ раисидан рухсат олган ёки келишган.

Diktofon orqali sevgi izhori haqida

Image
Operani yoqtirmasdim, ochig‘i. Nimasi qiziq, derdim. Sahnaga chiqvolib, birov tushunmagan tilda baqirishadimi-yey, xayol qilib yurardim o‘zimcha. Bu fikrlarimga aks-javobni mashhur operachi Feruza Ajimetovadan oldim. So‘ramadim, o‘zi aytdi.

Онасини соғинганлар учун!

Image
Ишдан кеч келсам ёки 3-4 кунлаб хизмат сафарига кетсам, қизимнинг ҳолини тасаввур қиламан. Онаси айтиб берганди: сафардалигимда ҳар куни кўрсаткич бармоғини эшикка нуқиб, ўзича бир нималар деркан. “Даданг қани?” деб сўрашса ҳам эшикни кўрсатаркан...

Афсусланмайсиз

Image
Бизда ҳам замонавий, ҳам ёшларбоп, ҳам ахлоқий бўла олган фильмларимиз жуда кам, бармоқ билан санарли. Масалан, “Осмондаги болалар”. Ўсмирлар, ёшлар ҳақидаги ўлмас фильм, ҳар сафар кўрганимизда зерикмаймиз. Анча бўлган эди бунақа картиналар ишланмаганига.

“ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ” ТУРКУМИДАН: “MY5” телеканали фақат Тошкентда кўрсатади

Image
Иложи бўлса, шу ерда ҳам кўрсатмасин! Хафагарчиликсиз! 2014 йил декабрь ойидан иш бошлаган “Менинг юртим” телеканали ҳозирча фақат Тошкент шаҳри ва вилоятида эфирга кетяпти. Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциациясига қарашли мазкур телеканал нодавлат мақомини олган бўлиб, унда асосан ёшларбоп кўрсатувлар ва дастурлар бериб борилади. Шу дастурлар ҳақида озроқ тўхталиб ўтаман.

“ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ” ТУРКУМИДАН: “Яшашни истамайман”

Image
Тахминан бир йилча олдин содир бўлган ушбу воқеани сўзлаб бермоқчиман. Янада таъсирли чиқиши учун ўзимнинг ёки яна кимнингдир тилидан эмас, айнан ўша янги туғилган чақалоқ забонидан, унинг номидан ёзаман. Бу шунчаки миямда ғужғон ураётган пўртанасифат ўйларим холос.

Чексам ҳам, чекмасам ҳам...

Image
У кўп чекмайди. Онда-сонда эрмак учун сигарет тутатиб туради. Ўзи озғинлиги туфайли кўпчилик унга сигаретнинг зарари ҳақида гапираверади. Гоҳ ҳазил, гоҳ жиддий аралаш.

“Лола”дан “Райҳон”гача

Image
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ижодини ҳурмат қиламан. Бир пайтлар бирорта концертини қолдирмай кўрардим. Дискда бўлса ҳам. Шунинг учун танқидларим орасида уни кўпроқ тилга оламан. Бу ҳолатни футбол мухлислари яхши тушунади.

“ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ” ТУРКУМИДАН: “Profession de foi”

Image
Ўзбек кино сано(ъ)ати ҳақида кўп ёзилган. Кўп ёзилишга арзийдиган мавзу аслида. Шунақа миш-мишлару, танқид ва фикрларга барҳам бериш, актёру режиссёрлар, боринг ана, сценарийчиларимизга буларни етказиш мақсадида ўтган йили Бўстонлиқ туманидаги “Камолот” ёшлар оромгоҳида “Ёшлар ва кино” республика форуми ҳам ўтказилган эди. Бу кинофорумдаги бир кичик воқеани сизларга сўзлаб бермоқчиман.

"ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ" ТУРКУМИДАН: эрдан чиққанлар ҳаёт(н)и издан чиқ(ар)япти(ми?)

Image
“Шоу” — томоша, “бизнес” — пул дегани, деҳқончасига айтганда. Хонандалар шу “томошалари” орқали “пул” топишмоқда. Аслида бу гап замирида минг хил маъно топса бўлади. Хуллас, яна ўша мавзу.

“ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ” ТУРКУМИДАН: “Афсус”

Image
Эстрадамиз ҳақида яна озроқ суҳбатлашамиз. Одам қанча машҳур бўлса, мухлиси ҳам шу қадар кўпаяверади. Қўшиқларини севиб эшитамиз, биргалашиб куйлаймиз, йўлда ҳамроҳимизга айланади.

“ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ” ТУРКУМИДАН: “Ёзилган овоз”

Image
Чет элга чиқишни кўпчилик орзу қилади. Чунки хорижга кетганлардан у ердаги таассуротларни сўраб билишган, оз-моз хабардор, тасаввурга эга. Хуллас, яшаш яхши деб ўйлайди. Тўғри, яшаш яхши, балки зўрдир, аммо бизда-чи? Ношукурликка бир намуна-да бу ҳам.