З И Л О Л А (бадиҳача)


З алворли қадамлар сен томон юрса,
И ймондан кечмайман, лек кўргим келар.
Л абингдан ширин сўз, бол томиб турса,
О ташин юрагим сен томон елар.
Л обардир бу дунё сен кулган ҳар он,
А шкингни кўрмайин, жон қолмас омон!

З оҳирим сен билан, ботиним сен-ла,
И лоё, бошингни ҳеч қилмагин хам.
Л екин ботмагайсан қайғуга мен-ла,
О л юзинг кўрмасам, яшолмам бир дам.
Л аъл, дуру жавоҳир сенга тенг келмас,
А лёру қўшиқлар сенчалик бўлмас.

З ора, нидоларим эшитса Худо,
И лтимос, абадий қолсин севгимиз.
Л исонинг болидан этмагин жудо,
О чунда қиёмат қўпар севгисиз.
Л ибосинг ҳар турли бўлса, майлига,
А йтмагин рад жавоб ишқим майлига.

08.02.2013, соат 10:53, Тошкент – Андижон йўлида ёзилди.

Comments

Кўп ўқилган мақолалар

Барибир фойдаси йўқ! (Ҳажвия)

Мухлислар, уйғонинг!