Эль-Шааравими ёки Аш-Шаърави?
Бу олдин ҳам кўтарилган мавзу: араб миллатига мансуб футболчиларнинг исм-фамилиялари қандай ўқилади ёки ёзилади? Эски номларга қайтмайман, ҳозирда Эль-Шаарави исми кўп тилга олинмоқда. Демак, шу исмга тўхталамиз.
Асли тўлиқ исми Стефан Карим Аш-Шаърави (ستيفان كريم الشعراوي) арабча исм бўлиб, қавсда араб тилидаги ёзилишини ҳам бердик. Агар араб тилидан хабардорлар бўлса, асли қандай ўқилишини билиб олиш қийин эмас.
Стефан Карим Аш-Шаърави 1992 йил 27 октябрь куни Мисрнинг Савона деган жойида таваллуд топган. У мусулмон. Мухлислар уни “Фиръавн” деб чақиришади. Аш-Шаърави фаолиятини “Женоа”да бошлаган. Кейинчалик бетакрор ўйини туфайли “Милан” жамоасида ПСЖга ўтиб кетган Златан Иброҳимович ўрнида фаолият олиб бормоқда. (Дарвоқе, бу футболчи фамилияси ҳам анчадан бери музокарага сабаб бўлиб келади. Асли швед тилида Слатан Ибраҳимович [:sla:tan ɪbra:hi:mɔvɪtʂ], босниячасига эса Златан Ибрахимович [:zlatan ibra:xi:mɔʋitɕ], руслар Златан Ибрагимович деб талаффуз қилишади. Хулоса ўзингиздан.)
Биз кўпинча рус ва инглиз тилидан янгиликлар таржима қиламиз. Инглизлар араб тилидаги қамарий (“ал” қўшимчасидан кейинги ҳарф шундайлигича ёзилади, масалан, Ал-Гамди) ва шамсий (“ал” қўшимчасидан кейинги ҳарф олдиндаги “ал”ни ўз шаклига солади, масалан, Аш-Шаърави) ҳарфлардан бехабар ҳолда ахборот тарқатадилар. Руслар шу инглиз тилидан таржима қилишгани учун улар ҳам бу илмдан бехабарлар ва энг ёмони, уларда “ҳ” ҳарфи йўқ. Шунинг учун ҳам “ҳ” ўрнига “г” ишлатишади, масалан, Ибрагимович, Гамшик (Hamshik ёзилади).
Энг даҳшатлиси, ўзбек журналистлари ҳам асосан руслардан манба сифатида фойдаланишади ва табиийки, улар қандай фойдаланишса, шундай ёзишади. Аслида журналист деган халқ изланиши, ҳар соҳа билимдони бўлиши керак. Бу ерда ҳеч қандай ўзбекчалаштириш ёки ақллилик қилиш деган гап йўқ. Шунчаки ҳар бир атама ўз тилидан, аслиятдан таржима қилинса, ўқувчилар ҳам шунга ўрганишарди. Яна ўзингиз биласиз. Ахир бизда демократия!
Заҳириддин
Барака топинг!
ReplyDeleteал-Гамди мас, Ал-Fамдий... Арабларда Г харфи йук...
ReplyDeleteАл-Ҳамдий, Аш-Шаъравий
ReplyDeleteBarakalla
ReplyDelete