Бунга жим қараб турадиган одам йўқ!

Машҳур ва марҳум, истеъдодли ва севимли актёримиз Эргаш Каримов иштирокидаги "Учрашув" қисқа метражли фильмлар тўпламини билмаган одам бўлмаса керак. Ўша фильмда зўравон ўғилдан шикоят қилиб келадиган фильм ҳам бор. Аввалига ўша пайтдаги "иномарка"да кимдир келиб, унинг ўғлидан шикоят қилиб кетади. Кейин яна биттаси "Запорожец"да келиб, ўғилга тарбия бермаган отани гапириб кетади.


Ота эса парвои фалак, ўғлининг зўравонлигидан, ҳеч кимдан калтак емаганидан хурсанд. Лекин охирида велосипед минган оддийроқ бир одам келиб, зўравон ўғил калтак егани ва еклса, овутиб қўйишини айтади. Ана унда зўравон ўғил отасининг жазаваси қўзиб кетади. Чунки шу пайтгача бу ота ўғлининг камситилганини эшитмаган эди.

Бу мисол билан ҳеч кимни ҳеч нима демоқчимасман. Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозаралар кетмоқда. Шуларга батафсилроқ тўхталаман, холос.

Биринчидан, мен кимнингдир бахтсизлиги ёки муваффақиятсизлигидан мамнун бўладиган номард эмасман. Айниқса, Фонд Форум ҳақида гап кетганда. Мен бу ташкилотнинг ҳам тузини еганман. дейишим мумкин. Чунки Твиттердаги бир-икки лойиҳасида ютиб чиққанман, уни ёмонотлиқ қилишим мумкин эмас. Бу гап, айниқса, "чиябўри" деганларга аталади (Twitter). Унинг хайрия тадбирларига эса ортиқча изоҳ шарт эмас. Аммо... Уёғи бизнинг ишимиз эмас.

Иккинчидан, шундай экан, бировнинг "шудгорига" асоссиз тош отманг. бу гапимни "Маърифат"да ишлаб юрганимда, "Маърифат"ни ёмонлаганларга ҳам айтган бўлардим. "Камолот"га асоссиз танқидлар ёғдиришни бас қилинг (Facebook). Ёки сизнинг иш жойингизни кимдир пастга урса, сиз индамай турасизми? Умумий гапларни йиғиштиринг. "Камолот" ундай, бундай", деявермасдан, аниқ бир лойиҳа ёки тадбирни ёзинг. Қаерда қандай хато кетганини айтинг. Умумий гапларни гапиришин, чайнашни ҳамма билади. Буни бир пайтлар ўзим ҳам қилганман. "Камолот" ва "Фонд Форум"ни ёқтирмаганман бир замонлар. Шу даражада дунёқараши тор бўлган эдим у пайтлар.

Лекин энди вазият бошқа. Мен ҳеч кимга ғараз ният қилмаганман ва қилмайман ҳам. Буни мен билан ўқиган ва ишлаганлар билишади. Мен истаётган нарса фақат битта! Мен ишлайдиган жойни ерга урманг, асоссиз гап-сўзларни тарқатманг. Бунга жим қараб турадиган одам йўқ! Тамом!

Comments

Кўп ўқилган мақолалар

Барибир фойдаси йўқ! (Ҳажвия)

Мухлислар, уйғонинг!