“Лола”дан “Райҳон”гача

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ижодини ҳурмат қиламан. Бир пайтлар бирорта концертини қолдирмай кўрардим. Дискда бўлса ҳам. Шунинг учун танқидларим орасида уни кўпроқ тилга оламан. Бу ҳолатни футбол мухлислари яхши тушунади.


Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини яхши кўраман, ҳурмат қиламан, хуллас, замонавий тилда айтганда, унинг мухлисиман. У эса менинг кумирим, ёшлигимдан, болалигимдан. Мақтаниш эмас, “Юлдузли тунлар”ни камида 6 марта ўқиганман, “Авлодлар довони”ни 3 марта, “Бобурнома”ни бир марта бўлса-да, мутолаа этганман.

Назарбековнинг 2015 йил 14 февралда эълон қилган янги альбоми — “Буюклар бисотидан” тўпламидан ўрин олган янги қўшиқлари учун унга катта раҳмат айтаман. Бобур ғазалларига басталанган куй ва қўшиқларни маза қилиб эшитиб юрибман. Қўшиқлар жойида ижро этилган, шўхи ҳам, майини ҳам.

Агар бу альбомни топмаган бўлсангиз, сиз ҳам дарров қидиришга тушинг. Текин тавсиямни қабул қилинг, кам бўлмайсиз. Ҳеч бўлмаса, кайфиятингиз кўтарилади. Мазкур альбомдан ўрин олган қўшиқлар рўйхатини эслатиб ўтаман:

1. “Лола”
2. “Тишинг дур...”
3. “Беқароримниму...”
4. “Бинафша”
5. “Бошта ҳаводир”
6. “Отим Мажнун”
7. “Райҳонидур”
8. “Сенинг ишқингда”
9. “Шайдо қилибсан”
10. “Такаллуф”

Comments

Кўп ўқилган мақолалар

Барибир фойдаси йўқ! (Ҳажвия)

Мухлислар, уйғонинг!