Мушуклар учун ким қайғуради?

Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда ахлат тўкиш учун махсус жойлар қилинган...

Барча маҳаллаларда дайди мушуклар ва баъзан кучукларни ҳам учратиб қоламиз...


Одамлар ахлатни — чиқиндилар, пўчоқлар, овқат қолдиқлари, айрим ҳолларда колбасаю гўшт маҳсулотларини ўша махсус жойларга ташлашади... Гоҳо кўчага ҳам улоқтириб кетишади.

Бироқ озиб-тўзиб кетган мушукларга бир тишлам қотган нон бериш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Улар ўз нонини ўзлари топиб ейишлари керакми? Ахир бу мушуклар ёввойи эмас, балки хонаки, қўлга ўргатилган, ов қилишолмайди. Демак, кимдир улар учун қайғуриши керак. Ҳатто уларни пайғамбар алайҳиссалом сийлаган.

Сўнгги хатбоши бир рус хотиннинг гаплари эди. У маҳалласидаги барча мушукларга овқат беради, уларни имкони борича боқади...

Comments

Кўп ўқилган мақолалар

Барибир фойдаси йўқ! (Ҳажвия)

Мухлислар, уйғонинг!