Камбағал машина олса...

Маҳалламизда ахлат тўкиш учун ажратилган махсус майдончада кичик бир уй ҳам қурилди. Уйга кичик бир оила кўчиб келди ва ахлатхонани саришта тутиб, чиқиндилардан керакли-кераксизини ажратган ҳолда тирикчилигини бошлаб юборди. Албатта, бунинг учун МФЙ раисидан рухсат олган ёки келишган.


Нима қипти, Тошкентда бунақалар кўп, дерсиз. Олдинига мен ҳам шундай хаёлга бордим. Аксинча, яхши бўлди. Ахлатхона ва унинг атрофи саранжомланди, киши ўзини олиб қочмайдиган даражада тоза тутила бошланди. У ердаги ёш оила эса ахлатхонадаги чиқиндиларни титиб, елим идишлар, егуликларни ажратиб олар, уларни сотиб, кунини кўрарди...

Маълум вақт ўтиб, ахлатхонада “Жигули” автомашинаси пайдо бўлиб қолди. Хотиндан сўрасам, йиғиб-терганига шу машинани сотиб олишибди, деди. Қойил, роса қунт қилган экан, буюрсин, дедим...

Яна кунлар ўтди. Бир куни бу оила кўчиб кетганини айтишди. Сабабини сўрасам, МФЙ ва “ЖЕК”дагилар уларнинг “оилавий даромади”га ҳасад қилиб, ҳайдаб юборишибди...

Мана шундай маҳаллада яшаётганимдан орланиб кетдим...

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, маҳаллани мелиса босди. Ҳаммаси тумтарақай бўлди...

Comments

Post a Comment

Кўп ўқилган мақолалар

Барибир фойдаси йўқ! (Ҳажвия)

Мухлислар, уйғонинг!