ЁШЛИГИМДАН ТАНИРДИМ УНИ...


“Рей Бредбери театри” деган фильм-сериални кўрмаган одам кам топилса керак. Шу жумладан, ўзим ҳам улар қаторига қўшиламан. Ушбу фильмларни кўриб, Рей Бредбери отлиғ ёзувчини таниганман. Сал улғайгач эса унинг бошқа асарларини қидириб топиб, ҳатто таржима ҳам қилганман.




Унинг фильмларини болалигимда унчалик тушунмаган бўлсам-да, аммо ундаги образларда нимадир ўзига тортиб турарди. Шу туфайли унга, унинг асарларига ошуфта бўлганман. Энди эса...

2012 йилнинг 5 июнь куни фантаст-ёзувчи, фантастика адабиётининг эталони бу дунёдан кўз юмибди...

Рей Бредбери 1920 йилнинг 22 августида Иллинойс штатининг Уокеган деган жойида Эстер (Моберг) Бредбери ва швециялик муҳожир Леонард Сполдинг Бредбери оиласида таваллуд топган эди. Кеча Лос-Анжелес (Калифорния) шаҳрида узоқ давом этган касалликдан вафот этди.

Жорж Буш, Рей Бредбери ва Лора Буш (“Оқ уй”, Бредбери “Санъат миллий медали”ни қабул қилган пайт, 2004 йил, Сюзан Стернер фотоси)


“Нью-Йорк Таймес” газетаси: “Бредбери адабиётга замонавий-илмий тус олиб кира олган ёзувчи ҳисобланади”.

Бредберининг набираси, Денни Карапетиан: “Бредберининг асарлари кўплаб мусаввирлар, ёзувчилар, ўқитувчилар, олимларни таъсирлантирган, унинг асарларидан баҳраманд бўлиш ҳаммага хуш ёқарди”.

Камина: “Бредбери менга оригиналлик нималигини ўргатган. Фантастикага қизиқмайдиган мендек оддий одамни айнан шу йўналиш шайдоси қила олган ёзувчи у. Унинг асарларини минг марта ўқисам ҳам, минг марта кўрсам ҳам, барибир тушунмайдиган жойларим чиқаверади. Шунинг учун мен унинг абадий мухлиси бўлиб қоламан!”

Comments

Кўп ўқилган мақолалар

Барибир фойдаси йўқ! (Ҳажвия)

Мухлислар, уйғонинг!