Posts

Сохталик, зўракилик, савиясизлик — фожиалар дебочаси

Image
Бугун Ўзбекистон учун энг оғриқли нуқталардан бири ҳақида гаплашамиз. Агар ушбуни охиригача ўқишга сабрингиз етса, хулосада ғоят чиркин ва ачинарли ҳолатни кўришингиз мумкин.

"Вақт ўғрилари": банк тизими бир кунлик умримни қандай совургани ҳақида

Image
Вақт энг қадрли нарса. Буни кўпчилик вақтида англамайди, англаганда кеч бўлади. Мен ҳам вақтимни қадрлайдиган бўлиб қолганман. Кутишни, айниқса, беҳуда ва мавҳум бир нимани кутишни азалдан ёқтирмайман. Аммо Ўзбекистон банк тизимига иши тушгувчи ҳар қандай ўзбек сабрли бўлишга мажбур. Буни ўз бошимдан ўтказгач, билдим ва шундай системани ўйлаб топганларга "таҳсинлар" айтдим. Бугун ана шундай "вақт ўғрилари" ҳақида сўзламоқчиман. Демак, мен Тўйтепа (ҳозирги Нурафшон) шаҳрида туриб, чет элдаги ўқишга пул тўлашим керак. Дейлик, оддий анкета хизмат ҳақини (30 доллар атрофида) ўша университет реквизитларига ўтказишга уриниб кўраман. Нурафшон Ўзсаноатқурилишбанк Иш билан бўлиб Нурафшонга борганимда тўлов қилишга тўғри келиб қолди. Шаҳар марказида бир неча банк бор экан. Биринчи учрагани Ўзсаноатқурилишбанк бўлди. Соат ўнта кам тўққизда банк эшиги тагида эдим. Чунки тезроқ ишимни битириб, соат 11:00 даги таъзия ошига қайтишим керак. Соат тўққиз бўлишини кутиб (1), кейин ичк...

Аквариум

Image
            Бу балиқ бир пайтлар аквариумда туғилган . Аквариумда у пайтлари ҳамма нарса бўлакча кўринар, бошқа балиқлар ҳам бахтлидек, шу сув маконидан ўзга олам йўқдек эди. Ўшанда у деворлари ялтираган, ям-яшил сувўтлари бор алоҳида инда эркин ўйнар, ўртоқлари билан қувнаб юрарди. Бу аквариум эканини у билмасди... Бугун яна шу ерга қайтди. Қадрдон ва жонажон аквариумига. Энди аквариум нималигини билса-да, кўп нарса ўзгарганига умид боғлаганди. Унинг ота-онаси қандайдир дарёда туғилишган экан. Болалигида эрта айрилгани учун улар ҳақида унча билмайди. Лекин у бир неча йил олдин тақдир тақозоси билан аквариумдан ҳовузга чиқиб кетганди. Аввалига ҳовузга мослашгунча бироз қийналган. Бир муддат ўтгач, дарёга кўчиш қилган. Ана ўшанда аквариум нималигини, эркин ҳаёт ва рўшнолик аквариумдан ташқарида эканини тушунганди. Лекин нимадир бўлдию, яна туғилган жойига қайтиб келди. Уни қайтариш учун кўп ваъдалар беришди: яхши ин, хавфсиз озуқа, кўпайиш учун яхш...

"Сардоба иши" айбдорлари барчасини жонли эфирда тан олса...

Image
Машҳур телеканалда Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатида юз берган катта фожиа айбдорлари жонли эфир орқали барча айбларни бўйнига олади. Иқрорлар Сув омборини қуриш учун арзонгаров ва сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланилган. Буни бош пудратчи тан олади. Қурилишга ажратилган йирик пулларнинг аксарияти Ички ишлар вазирига пора сифатида тортиқ қилинган. Буни вазир тан олади. Бундан ташқари, ҳукуматдаги барча шаффоф маълумотлар сохта бўлиб чиқади. Буни ҳукумат тепасидаги амалдор (бош вазир эмас) тан олади. Яъни очиқланган маълумотдаги рақамлар (миллиард ва триллион пуллар) бор, йўқ эмас, фақат бу пуллар амалдорлар томонидан бўлишиб олинган. Буни ўша амалдор тан олади. Улар нега тан оляпти? Чунки ҳукумат амалдорининг ўғлини бир камбағал одам ўғирлаб, гаровга олган. Юқоридаги амалдорларни ва ТВни бир жойга тўплаб, уларни ҳақиқатни айтишга мажбурлаган. Нега ўғирлайди? Чунки камбағалнинг 7 ёшли ўғли мактабга кетаётиб, сифатсиз қурилиш қурбонига айла...

Қозоқ кинематографиясига тан бердим!

Image
Қозоғистон кино саноати ҳақида орқаваротдан эшитганим бор эди. Бир-икки киноларини ҳам кўрганман. Ўша пайтда уларга у қадар юксак баҳо бермаганман, аммо кинони санъат даражасига кўтараётганини билганман.

Ислом Каримов ҳақидаги «Мустақиллик меъмори» фильми кимга керак?

Image
Ҳа, бугун Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг туғилган куни. Ҳа, бугун Ислом бобомиз 80 ёшга тўлган бўларди. Ҳа, бугун ўзбекнинг буюк фарзанди туғилган сана кенг нишонланди. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида у кишининг ҳайкаллари ўтган йили очилган эди. Бугун эса Қарши шаҳрида учинчи ҳайкал очилди, Самарқандда Ҳазрати Хизр мажмуаси тайёр ҳолда зиёрат учун фойдаланишга топширилди.

Симпилислик отахон билан гигиена ҳақида суҳбат

Image
Орадан шунча вақт ўтибди, Симпилисга бормай қўйибман. Иш кўпайиб кетди, деб овутаман-да ўзимни. Вақт йўқ, дейман. Барибир ўзимни алдайман. Мана, бугун насиб қилган экан, йўлга тушдим.