Posts

Аёллар қачон тилдан қолади? (Ҳажвия)

Image
Айтайлик, қайсидир тўйдан бир неча кун ўтиб, тўйда яхшигина хизмат қилган хотин, кейин келин хизматидан роҳатланаётган қайнона ўз эри билан гаплашишни ихтиёр этиб қолди. Бу пайтда аслида асосий мавзу келин бўлиши керак. Лекин у нимагадир қариндошлар орасида шов-шувга айланган синглисининг қизи ҳақида гапиришни истади. Эр уни эшитишга тайёрми-йўқми, бу иккинчи масала, муҳими, у гапириб олса бўлгани.

Жиноят ва жазо ёхуд айбдорлар жазоланиши шарт!

Image
Хуллас... Мақола бошини “хуллас” билан бошлайман, деб ўйламагандим. Нима бўлганини ҳамма жуда яхши билади. Эслатиб ўтириш шарт эмас. Энди фақат келажак ҳақида қайғуриш лозим. Оҳ-воҳдан фойда йўқлиги маълум. Биз нима қиламиз? Яъни журналистлар энди нима қилади? Уларнинг қўлидан бировни жазолаш келмайди. Улар фақат воқеани таҳлил қилиб беради, айбсиз ва айбдорни топади, тамом!

Есенин илҳомлантирган Сергей

Image
“Юз ўгирдими, демак, севмаган”, деган эди бир пайтлар жуда машҳур бўлган актёр Висоцкий. Умуман, рус санъатида бир қанча яхши актёрлар бўлган ва ҳозир ҳам бор. Рус адабиёти эса ўзига яраша салмоққа эга. Бугунги бизнинг қаҳрамонимиз асли ташқаридан қараганда адабиётга алоқаси йўқдек, лекин унинг ички дунёси, у ижро этган роллар ва образлар унинг адабиётга нақадар ошно эканини исботлайди. Пушкин ва Есенинни ижро этиш ҳазилакам иш эмас, ахир улар ҳар иккиси икки хил дунё. Демак, бир бошидан бошлаймиз.

Замонавий “домлалар”

Image
(Бу ердаги жой номлари, исмлар ва айрим деталлар тўқима бўлиши мумкин)

Бразилияга бормасак бўлмайди!

Image
Ҳа, дўстлар, акалар, укалар, биродарлар, футболчилар! Бразилияга бормасак бўлмайди. Нега дейсизми? Бунинг сабаблари жуда кўп. Аниқроғи, шу кўп сабаблар энди юзага келиб чиқмоқда, яъни кеча, бугун, бу ҳафта. Бир чеккадан бошлайверамиз унда. Ҳамманинг вақти бемалол-ку, тўғрими?

Кўзим бахтдан қувнаганда бахтимга кўз тегмасин! (нимадир)

Image
Зилолга бағишланади! Атрофим лолазор. Ҳа, айнан атрофим лолазор, мен лолазорда эмасман. Шундай чиройли лолалар мени ўраб олган. Биласанми, лола бахт тимсоли, хурсандчилик рамзи. Лолам борлигидан шодликдаман!

Мухлислар, уйғонинг!

Image
Бу мақолани олдинроқ ёзмоқчи эдим. Яъни чипталар сотувга чиқарилди деган куни. Лекин кейин кутдим. Балки байрамдан кейин ўз жойига тушиб кетар деб. Асқар Толибжонов отлиғ кимса (уни энди ҳамма танийди) 22 мартдан чипталар кассага чиқади, деганди.