Журналистика бизда тўртинчи ҳокимият деб айтилади. Нима учун шундай дейилишини ҳеч ўйлаб кўрганмизми? Албатта, ўйлаб кўрганмиз, журналистларнинг жамият олдидаги масъулияти катта. Устозимиз Ҳалим Саййид: “Журналист — жамият табиби, у атрофимиздаги муаммоларни айтибгина қолмай, уларни даволаш усулларини ҳам қидириши керак”, деганди. Бугун мана шу мавзуда озгина фикр билдириб ўтаман.
Бу олдин ҳам кўтарилган мавзу: араб миллатига мансуб футболчиларнинг исм-фамилиялари қандай ўқилади ёки ёзилади? Эски номларга қайтмайман, ҳозирда Эль-Шаарави исми кўп тилга олинмоқда. Демак, шу исмга тўхталамиз.