Сунъийлик ботқоғидан чиқолмаётган ўзбек киноси
"101-рейс" киносини кўпчилик мақтади, ҳатто айрим режиссёрлар ҳам. Шунга кўрдим, аслида ўзбек фильмларини кўрмай қўйгандим. Қуйида шахсий фикрларимни билдириб ўтмоқчиман. Ижобий томонлари Кино қайсидир маънода янги йўналишда олинган, бунақаси ўзбек кино саноатида йўқ ҳисоби. Фалокатли фильмлар бўйича дебют қилганини ҳисобга олсак, режиссёр катта ишга қўл урган, дейиш мумкин. Монтаж ҳам дуруст, таъсирли саҳналар яхши топилган. Умуман олганда, 21 йил олдинги Ўзбекистон АҚШ тарихидаги энг қора кунлардан бирида қандай йўл тутгани кўпчиликка қизиқ эди. Масалан, мен 101-рейс ҳақида шу кино чиқмагунча эшитмагандим. Шу томондан ҳам картина ижодкорлари ва айнан шу воқеа қаҳрамонлари жасоратига қойил қолиш керак. Улар ҳақиқий қаҳрамон бўлган экан. Салбий томонлари Бу жиҳатлари сал кўпроқ. Аслида бу ёмон томонлар бутун ўзбек киносига теккан касаллик. Чунки фильмларимизда саводсизлик яққол билиниб туради, сунъийлик дарров сезилади. Аввало кино номини олсак, ҳамма жойда "101 рейс&quo